30 December 2018
07:45 -
Россияда дунёвийлик/секуляризм принципига яна тупирилди, фазога учирилаётган ракетани насронийларнинг руҳонийси муқаддаслаштирди

Россияда бу йўналишдаги ишлар давом этмоқда. Рус оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, 2018 йил 27 декабрда «Восточний» космодромида юк ташувчи ракета фазога отилаётган пайтда Циолковсий шаҳридаги ибодатхона руҳонийси иерей Евгений Поляков шу ракетани муқаддаслаштирибди, рус тилида айтилганидек, “освятить” қилибди. Ҳеч шубҳа йўқки, бу маросим Президент Путиннинг рухсати, ёки буйруғи билан қилинган.
Хабарларга кўра, руҳоний ракетани учиришга тайёрлаётган мутахассислар билан бирга ибодат қилибди, мутахассислар ва ракетага муқаддас сув томчилари сачратибди, кейин ракетани илоҳий сўзлар билан муқаддаслаштирибди. Бундай ракеталарни тайёрлаш ва фазога учириш дунёвий/светский/секуляр давлат арафидан қилинаётганини эътиборга олсак, ракеталарни муқаддаслаштириш - Россия Конституциясининг дунёвийлик/светский/секуляризм принципини қонунлаштирувчи моддасига тўғридан тўғри тупиришдир.
Расмда – Патриарх Кирилл 2016 йил Москвада Улуғ Владимир ҳайкалининг очилиш маросимида ҳайкални муқаддаслаштирмоқда. Бу каби маросимлар Россиянинг ўлимини тезлаштириши муқаррар.