27 November 2018
02:29 - Керч кўрфазида бошланган Украина-Россия ҳарбий жанжали масаласида БМТнинг Хаввфсизлик Кенгаши ҳам ҳеч нарса қилолмаса керак

Аввалги хабарларимиздан маълумки, 25 ноябрда юз берган Керч кўрфазидаги Украина-Россия ҳарбий жанжали натижасида украинларнинг 3 та ҳарбий кемаси ва бу кемалардаги 26 ҳарбий, улардан 6 нафари ярадор бўлган, Россия чегара қўшинлари тарафидан ушлаб олинди, 2 мамлакат бу хусусда БМТнинг Хавфсизлик Кенгашини чақиришни талаб қилдилар ва кеча Нью-Йорк вақти билан пешин соатларида Хавфсизлик Кенгашининг йиғилиши бошланди. У ерда Украинанинг талаби кўриб чиқиладиган бўлди.

Бу йиғилиш қандай ўтаётгани ҳақида маълумотлар йўқ, у ҳали бир неча кунавом этса керак. Вето ҳаққига эга бўлган Хавфсизлик Кенгашининг беш аъзосидан учтаси – АҚШ, Франция ва Буюкбритания - Украина тарафида эканлиги, Россиянинг ўзи ҳам вето ҳаққига эга бўлгани сабабли, Хавфсизлик Кенгаши ҳеч қандай қарор чиқаролмаслиги ўз-ўзидан маълум. Демак, бу жанжал ҳали узоқ давом этаверади.

Кеча Украинанинг парламенти – Олий Рада - Украинанинг бир қатор вилоятларида, уларнинг ичида Қримни Украинанинг бошқа қисми билан боғлаб турувчи Херсон вилотидан ташқари, Одесса вилояти ва ҳарбий жиҳатдан стратегик аҳамиятга эга бўлган Украинанинг жанубий-ғарбдаги ва Россия билан чегарадош вилотяларида 28 ноябрда бошланиб, 1 ой давом этадиган ҳарбий ҳолат эълон қилинди.

Энг қизиғи, кеча Олий Рада 2019 йил 31 мартга навбатдаги президент сайловларини тайинлади. Кўринишидан, Украинанинг ўзи ҳам Керчда бошланган жанжал катталашиб кетишига ишонмаяпти. Нима ҳам дердик, совуқ уруш.