25 November 2018
07:12 -
Интерпол Бош Ассамблеясининг 87-сессиясида унинг Президенти этиб Жанубий Корея вакили Ким Чон Ян сайланди

1914 йилда тузилган Интерполга ҳозир 192 давлат киради. Унинг бош қароргоҳи Франциянинг Лион шаҳрида жойлашган. 87-чи сессияда Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармуҳамедов бошчилигидаги делегация қатнашди. У кимга овоз берганини билмаймиз. Ҳар ҳолда, ўз хўжайинларидан бири Александр Прокопчукка бўлса керак.
Одатда Интерпол президенти 4 йилга сайланади, аммо аввалги президент Мэн Хунвэйнинг муддати тугашига 2 йил қолгани сабабли, Ким Чон Ян айнан шу 2 йилга сайланибди. У ҳозир 57 ёшда, Университетни битиргандан бери Жанубия Кореянинг полициясида ишлаб келган.