17 ноябрда Ўзбекистон тарихида биринчи марта қизиқ воқеа юз берди. Мамлакатимизда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришларича, айнан шу куни Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг йиғилишида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини кўриб чиқилибди. Бу ҳақдаги хабарлардан тушуниш мумкинки, аслида, бу йиғилишда депутатлар Ўзбекистон Молия вазири Жамшид Қўчқор ҳамда Бош вазир Абдулла Арипларнинг 2019 йил учун тайёрланаётган Давлат Бюджетининг лойиҳаси ҳақидаги докладрларини тинглашган ва гўёки уларни муҳокама қилишган.
Хабарларда келтирилган рақамлардан тушуниш мумкинки, 2019 йилда мамлакатимизда Яялпи Ички Маҳсулот 5,4 фоизга ортади, Давлат Бюджетининг даромад қисми 102,6 трлн. сўм, харажат қисми 107,1 трлн. сўм бўлади.
Жойи келгани учун эслатиш керакки, 2018 йил учун Давлат Бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмлари Олий Мажлис тарафидан 2017 йил 21 декабрда 62,229 ва 62,17 трлн сўм қилиб тасдиқланган эди. Ўшанда Шавкат Мирзиё, аввал қандайдир селектор мажслисда, кейин 22 декабрда Олий Мажлисдаги нутқида, бундай ёмон ва сифатсиз Давлат Бюджетини имзоламаслигини билдирган ва Молия вазири Жамшид Қўчқор ҳамда Бош вазир Абдулла Арипларни ўринларидан турғазиб, уларни, таъбир жойиз бўлса, ёш болалардек калтаклаган эди. Аммо, орадан 1 ҳафта ўтиб, Шавкат Мирзиё ўша ёмон ва сифатсиз Давлат Бюджетини ҳеч қандай ўзгаришсиз имзолаган эди.
Ҳозир тахмин қилиш мумкинки, ўтган йилги аҳволга тушмаслик учун, ҳукуматнинг истаги ёки талаби билан, 2019 йил Давлат Бюджетининг лойиҳаси Қонунчилик Палатасига тақдим этилган. Аммо, Қонунчилик Палатасининг йиғилишда 2019 йил бюджети ҳақида умумий гаплардан бошқа ҳеч қандай фикр билдирилмаган.
Аммо, Қонунчилик Палатасини депутатларининг ақли етмаган бир нарсага биз таҳлил бермоқчимиз. Гап шундаки, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Ялпи Ички Маҳсулот 2019 йилда бизда бор-йўғи 5,4 фоизга ортиши тахмин қилинаётган экан, Давлат Бюджетининг даромад қисми тахминан 40 трлн сўмга, яъни тахминан 65 фоизга (!!!) ва ҳаражат қисми тахминан 45 трлн сўмга, яъни тахминан 75 фоизга (!!!) ортишини ҳаёлга ҳам келтириб бўлмайди, бунга ишониб ҳам бўлмайди.
Шундай экан, савол туғилади: Қонунчилик Палатасининг депуталари шундай нарсаларни тушунмайдиган даражада аҳмоқларми?
Дарвоқе, 2018 йил 30 октябрда ўтказилган бир йиғилишда Шавкат Мирзиё жрорийдаги йил учун Давлат Бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмларини шахсан ўзи 62,229 ва 62,17 трлн сўм қилиб имзолаганини унутиб, бу йил Давлат Бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмлари 74,5 ва 78,5 трлн сўм бўлиб бажарилишини гапирган эди. Нима, Шавкат Мирзиёнинг ўзи ҳам, ўзининг қўғирчоқ ҳукумати ва қўғирчоқ депутатлари каби, давлат нималигини тушунмайдиган инсонми? Давлат Бюджети тасдиқлангандан кейин қонун бўлишини, давлат айнан шу қонун билан яшаши кераклигини билмайдими? Президентнинг ўзи имзолаган бюджетдаги рақамлар билан иши бўлмаса, кайф устида нима хоҳласа шуни қилаверса, бошқалардан нима талаб қилиш мумкин?
Кўриб турибсизки, Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб, тожиклар режимининг қўғирчоқ театрига айланиб бўлди, тўғрироғи айлантириб бўлинди. Ўзбекистон энди давлат эмас, давлатнинг раҳбари, тўғрироғи, диктатори, ўзи истаган шаклда бошқараверадиган хўжалик. Шавкат Мирзиё оддий диктатор эмас, анархист диктатор.
Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, бундай Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режими ҳукмронлик қилаётган ватанимизнинг келажаги йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва молиявий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, қўғирчоқ Олий Мажлис аъзоларидан истеъфога кетишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.