11 November 2018
21:25 - “Толибон” ўша-ўша, одам ўлдириш билан машғул, террористлар билан музокаралар ўтказмоқчи бўлган Шавкат Мирзиё қаерда?
Афғонларнинг 1TV телеканалига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, бугун, яъни шанбадан якшанбага ўтар кечаси Афғонистоннинг марказидаги Ғазна шаҳрида “Толибон” жиҳодчилари теракт уюштириб, хавфсизлик хизматининг 10 нафар ходими ва тинч аҳолидан 15 кишини ўлдирганлар. Маълумки, ҳозир бу мамлакат ҳудудларининг тахминан 50 фоизи “Толибон” қўлида экан, бунақа терактлар бўлишини ҳар дақиқада кутавериш керак.

Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрда Москвада Россия, Хитой, Покистон, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва АҚШ давлатларининг расмий вакиллари ҳамда Афғонистондан қандайдир ноҳукумат ташкилоти ва “Толибон”нинг гўёки расмий делегациялари иштирокида Афғонистонда урушни тинч йўллар билан ҳал этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган эди. У учрашувнинг тафсилотлари маълум бўлмаса ҳам, “Толибон” делегациясининг раҳбари Муҳаммад Аббос Станакзай АҚШнинг қўғирчоғи бўлган Афғонистотоннинг жорийдаги ҳукумати билан ҳеч қандай музокаралар олиб бормасликларини, музокараларни фақатгина Афғонистонни босиб олган АҚШ билан олиб боришга тайёр эканликларини айтгани, ноҳукумат ташкилоти делегацияси раҳбари Ҳожиддин Муҳаммад эса, Афғонистон ҳукумати “Толибон” олдига қўйган ўз шартлари бажарилмасидан аввал “Толибон” билан бевосита музокаралар олиб бормаслигини айтгани ҳаммага эълон қилинганди.

Кўриб турибмизки, “Толибон” терактларини тўхтатмоқчи ҳам эмас. Хўш, “Ҳаракат” Агентлиги тарафидан масхарабозлик деб баҳоланган Москвадаги йиғилишга ўз вакилларини юборган дунёнинг буюк давлатлари энди нима дейишади ва нима қилишади?

Биз учун бундан ҳам муҳими, Шавкат Мирзиё нима дейиши ва теракт бўлган вақтда қаерда бўлганлигидир. Айнан шу одам Афғонистондаги урушни тинч йўллар билан тугатиш учун террористлар билан музокаралар олиб бориш кераклигини айтган ва 2018 йил 27 март куни Тошкентда шу масалага бағишланган халқаро конференция ҳам ўтказган эди. Шавкат Мирзиёга ҳамда Тошкентдаги конференцияга ва Москвадаги йиғилишга ўз вакилларини юборган давлатларнинг раҳбарларига “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётган оддий ҳақиқатни тушунтиришни давом эттириш керакка ўхшайди.

Ҳақиқат эса, қуйидагича: Ислом терроризмининг илдизлари Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиққан, аммо ҳозир Ислом дини тарафидан тан олинган хато тушунчаларда экан, ислом терроризмини тўхтатишнинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал исдлоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришиш кераклигидир. Ислом дунёси бундай жиддий нарсаларга тайёр эмаслигини ҳисобга олсак, дуёнинг прогрессив қисми мусулмонларга ёрдам бериши шартдир.