Абдураҳим Пўлат: Онамнинг онаси Ўзбекистон ҳақида (биринчи марта 2017 йил 25 сентябрда эълон қилинган)
Қуйидаги сатрлар асосида айтилган бир қўшиқни кўп йилардан бери биламан ва севаман. Уни севмасдан бўладими? Қаранг:
Умримнинг маъносисан,
Қардошлик дунёсисан,
Онамнинг онасисан, Ўзбекистон!
Эй, кечирасиз, охирги сатрни адаштириб юборибман, унинг асли шундай – “Онамнинг онасисан, Озорбайжон!”
Қаранг, “Онамнинг онасисан, Озорбайжон!” демоқда озорбайжонлар!
Муслим Магомаев ҳам айтган бу ашулани кўп йиллардан бери биламан, ҳар гал уни эшитганда кўзларимга ёш келади. Чунки, мен унинг охирги сатрини “Онамнинг онасисан, Ўзбекистон!” деб эшитаман.
Эркин Воҳид ва Абдулла Орифларнинг Совет замонида миллат ва ватанимиз ҳақида ёзган шеърларини Москвада ўқиб юрган йилларим (1962-72 йиллари) ўзимиз ўтказган йиғилишларда бир ўзим ёки ажойиб ўзбек қизлари билан биргаликда ўқиганман. Менга бу икки шоир ҳозирги ўзбек миллатининг рамзидек кўринарди. Аммо, улар Ислом Карим раҳбарлигида Лубянканинг топшириғи билан Ўзбекистонда яратилган тожиклар режими ўзбекларни қай аҳволга солганига ва 2010 йили қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилишига эътибор ҳам бермаганларини кўргандан кейин, бу икки ифлосдан кўнглим қолган.
Мана ҳозир Ўзбекистоннинг санъат саҳнаси ёлғондакам тоҳир-зуҳра ва лайли-мажмунлар атрофидаги Ғарбдан ибтидоий шаклда нусҳа қилиб олинган гўёки санъат асарлари билан тўла.
Аммо, “Онамнинг онаси бўлган Ўзбекистон” билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Балки, бу табиийдир. Ўзбеклар миллат сифатини йўқотган экан, Ўзбекистон “онамнинг онаси” бўлоладими? Менинг мақсадим, ҳеч бўлмаса кейинги авлодлар учун, Ўзбекистонни "онамнинг онаси" қилиш.