Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режиминингн бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳар доимгидек ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 19 сентябрь куни Кристиан Дан Преда бошчилигидаги Европа парламенти Ташқи ишлар қўмитаси делегацияси билан учрашув бўлибди.
Умумий гаплардан иборат қисқа хабар ҳеч кимни қизиқтирмаслиги ўз-ўзидан маълум. Аммо, бизни битта нарса қизиқтирди. ЎзАнинг хабарига қўйилган расмдан кўриниб турибдик, Евпопарламентнинг камида 10 кишилик делегациясини 4 нафар ўзбек сенатори қабул қилмоқда.
Ливиянинг қонли дитктатори Муаммар Каддафий таклиф қилган нодемократик усул билан сайланган Ўзбекистон сенаторларини кадда-сенаторлар деб аташ кераклигини айнан биз таклиф қилгандик.
Ҳеч шубҳасиз, юқорининг топшириғи билан, Ўзбекистоннинг кадда-сенаторларини евродепутатларда узоқроқда тутишга ҳаракат қилишган. Юқоридагиларни тушуниш мумкин, Ўзбекистоннинг кўпроқ кадда-сенаторларини четдан келганларга кўрсатилса, кадда-сенаторларимиз ёлғондакам сенаторлар, яъни масхарабозлар кадда-сенаторлар эканлиги кўпроқ кўриниб қолади-ку.