АҚШнинг пойтахти Вашингтонда ишлайдиган Pew Research Center - АҚШ ва дунёнинг бошқа мамлакатларидаги ижтимоий масалалар, жамоатчиликнинг фикри ва демографик тенденциялар бўйича тадқиқотлар олиб борадиган ноҳукумат ташкилотдир. Шу ташкилот мусулмонлар энг кўп яшайдиган 18 мамлакатдаги мусулмонларнинг бугунги ва 2050 йилда кутилаётган сонини графикда кўрсатган.
Графикда 18 та давлатда мусулмонларнинг бугунги ва 2050 йилда кутилаётган миллионли сонидан ташқари, ўнг тарафдаги устунда ҳар бир мамлакатда мусулмонларнинг сонини 2050 йилгача неча фоизга ортиши берилган.
Кўриниб турибдики, бугун дунёда энг кўп мусулмон яшайдиган давлат Индонезия бўлиб, 2-чи ва 3-чи ўринларда Ҳиндистон ва Покистон, 15-чи ўринда Ўзбекистон ва 16-чи ўринда Саудия Арабистони турибди.
2050 йилда Ҳиндистонда мусулмонларнинг сони 311 миллионга чиқиб, бу мамлакат мусулмонларнинг сони бўйича дунёда 1-чи ўринни эгаллаши, 2-чи ўринда 273 миллион мусулмон яшайдиган Покистон, 3-чи ўринда 257 миллион мусулмон яшайдиган Индонезия бўлиши башорат қилинган. Яман 12-чи, Саудия Арабистони 15-чи ўринга чиқади, ҳар бирида 35 миллиондан мусулмон яшайдиган Ўзбекистон ва Хитой 17-18-чи ўринларни бўлиб оладилар.
Графикни яхшироқ кўриш учун уни курсор билан босинг.