13 September 2018
07:16 -
Сенсация: АҚШдан кейин Чехия ҳам Исроилдаги элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчирмоқчи
Исроилда инглиз тилида чиқадиган The Times of Israel газетасига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Чехия ўзининг Тел-Авивдаги элчихонасини Исроилнинг дунё жамоатчилиги тарафидан тан олинмаган пойтахти Иерусалим шаҳрига (мусулмонларнинг 3-чи муқаддас шаҳри Қуддусга) ўтказмоқчи. Бу ҳақда Чехия президенти, бош вазири, парламент спикери, ташқи ва ички ишлар вазирлари қўшма баёнот тарқатибдилар ва биринчи қадам сифатида шу йил ноябрь ойида Қуддусда “Чехия Уйи” очилишини эълон қилибдилар. Қуддусда “Чехия Уйи”нинг очилишида Чехия Президенти Милос Земан ҳам қатнашар экан.
Бу воқеа нафақат мусулмонлар, балки, бутун Европа давлатлари учун сенсация бўлиши шубҳасиз. Чунки, Евпопа лидерлари Ислом дунёси, биринчи навбатда, араб давлатлари билан муносабатларга совуқлик тушишини истамасдан, АҚШ ўз элчихонасини Қуддусга ўтказганига ҳам қарши чиққан эдилар.
Ҳозир жараёнлар қайси йўналишда кетишини башорат қилиш қийин, аммо Доналд Трамп ўз мамлакати элчихонасини Қуддусга кўчириши аста-секин ҳамма тарафидан тан олинадиганга ўхшайди.