Халқим, менга ўргат - ўргандинг қандоқ
Бир умр юртингни ўйламасликни?!
Тинч яшай - сен бикин сўқир - кўр - тўмтоқ,
Ўргат тўғрисини сўйламасликни.
Халқим, ўргат, Юсуф - сенга ўқувчи,
Айлагин ўзингдай орсиз - шарафсиз,
Дорнинг сиртмоғида - чинни уқувчи,
Ўргатгин - яшайин калласиз - хавфсиз.
Эшшак тепиб, тишлар бўлай деб эркин,
Товуқ ҳам қақақлар, жим турмас сендай.
Бу тутун очунда бўлмайин чақин
Эрксизликка кўндир - ўргандинг қандай?!
О қандоқ ўргандинг, шодсан подшодек,
Наҳот бахт ёғийлар пойида бўлиш?!
Ўргат, номуссизлик - бўлса донолик,
Бўлмаса сотқинлик - тириклай ўлиш.
2 сентябр, 2018 йил
Ҳар кеч ялинаман - тушимда ҳар кеч
Бошини кестиринг Абдуллатифнинг.
Энг улуғ адолат - ёвузликдан ўч -
Бошини кестиринг Абдуллатифнинг.
Эй кўкдаги пирим - Ҳазрат Улуғбек,
Сиз билан ўлмасин Сиздай улуғ эрк -
Эрдам - кўкий ўгит - кўкларга ҳам кўк,
Бошини кестиринг Абдуллатифнинг.
Болангиз бўлмайди - сотқинми бола,
Элингиз бўлмайди - сотқинми гала.
Ҳаммани ўлдиринг - сотқинми ҳамма,
Бошини кестиринг Абдуллатифнинг.
Темурбек қиличин олмасдан қўлга
Солиб бўлмайди бу очунни йўлга.
Ўч қирғини - диндир - тиғ кирсин тилга
Бошини кестиринг Абдуллатифнинг.
18 август 2018 йил
“Ҳаракат”: Абдуллатиф – Мирзо Улуғбекнинг ўғли. Айнан шу ҳайвонсифат Абдуллатиф - Ислом уламоларининг буйруғи билан ўз отаси Мирзо Улуғбекни ўлдирган. Ўзбеклар, кўзингизни очинг. Дўст билан душманнинг фарқига боришга ўрганинг. Бир маҳаллар КГБ тарафидан яратилган ва ҳозиргача Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими Ўзбекистон ва ўзбек миллатининг бош душмани эканлигини, айнан шу режим Абдуллатифдан ўрнак олиб Ўзбекистон ва ўзбек миллатини ўлдириш учун ҳаракат қилаётганини тушунинг. Тушунмасангиз, Шавкат Мирзиё Ислом Карим бошлаган ишни охирига етказади, Ўзбекистон ва ўзбек миллати йўқ бўлади. Аммо, биз бунга йўл қўймамиз.
* * * * *
Yusuf Juma: Xalqim, menga o'rgat, yoki Abdullatifning boshini kestir
Xalqim, menga o'rgat - o'rganding qandoq
Bir umr yurtingni o'ylamaslikni?!
Tinch yashay - sen bikin so'qir - ko'r - to'mtoq,
O'rgat to'g'risini so'ylamaslikni.
Xalqim, o'rgat, Yusuf - senga o'quvchi,
Aylagin o'zingday orsiz - sharafsiz,
Dorning sirtmog'ida - chinni uquvchi,
O'rgatgin - yashayin kallasiz - xavfsiz.
Eshshak tepib, tishlar bo'lay deb erkin,
Tovuq ham qaqaqlar, jim turmas senday.
Bu tutun ochunda bo'lmayin chaqin
Erksizlikka ko'ndir - o'rganding qandoq?!
O qandoq o'rganding, shodsan podshodek,
Nahot baxt yog'iylar poyida bo'lish?!
O'rgat, nomussizlik - bo'lsa donolik,
Bo'lmasa sotqinlik - tiriklay o'lish.
2 sentiyabr, 2018 yil
Har kech yalinaman - tushimda har kech
Boshini kestiring Abdullatifning.
Eng ulug' adolat - yovuzlikdan o'ch -
Boshini kestiring Abdullatifning.
Ey ko'kdagi pirim - Hazrat Ulug'bek,
Siz bilan o'lmasin Sizday ulug' erk -
Erdam - ko'kiy o'git - ko'klarga ham ko'k,
Boshini kestiring Abdullatifning.
Bolangiz bo'lmaydi - sotqinmi bola,
Elingiz bo'lmaydi - sotqinmi gala.
Hammani o'ldiring - sotqinmi hamma,
Boshini kestiring Abdullatifning.
Temurbek qilichin olmasdan qo'lga
Solib bo'lmaydi bu ochunni yo'lga.
O'ch qirg'ini - dindir - tig' kirsin tilga
Boshini kestiring Abdullatifning.
18 avgust 2018 yil