05 September 2018
21:11 - Сенсацияларнинг сенсацияси: Миср Президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. “Ҳаракат”: Икки мамлакат алоқалари юксак даражага сакрайдими?

Ҳамма ўзбеклар биладиларки, Ўзбекистонга Хитой ва Россия каби жаҳоннинг энг қудратли давлатлариниг раҳбарлари келиб турадилар. Сабаби ҳам аниқ – Россия билан МДҲ ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида биргамиз, Хитой билан ШҲТда. Улардан бошқа биронта кўзга кўринган давлатнинг раҳбари Ўзбекистонга келмаган.

Аммо, қудрати бўйича жаҳонда кучли мавқега эга бўлмаса ҳам, стратегик жиҳатдан муҳим минтақада жой олганлиги, Исроил билан қўшнилиги, араб давлатлари ичида ҳарбий кучи билан жиддий мавқега эга эканлиги билан танилган, булардан ҳам муҳим бўлгани, ҳеч қачон Ислом динига тўла эркинлик бермаган ва Ўзбекистон билан жиддий алоқалари бўлмаган Миср давлатининг Президенти, бу давлат қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони, аввалги исломчи Президент Муҳаммал Мурсини ағдариб, унинг ўрнига президент этиб сайланган Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Ўзбекистонга ташрифи ростадан ҳам сенсацияларнингн сенсацияси эди.

Абдулфаттоҳ ас-Сиси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг таклифи билан мамлакатимизга келиши аввалдан эълон қилинганди. У кеча ярим кечаси Тошкентга учиб келганда, уни аэропортда Шавкат Мирзиёнинг ўзи кутиб олгани ҳам сенсация бўлди.

Ўзбекистонда ҳукумронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларининг хабарларидан маълумки, бугун икки президен аввал бошга-бош, кейин кенгайтирилган шаклда учрашувлар ўтказдилар. Икки президент қўшма баёнот ҳам имзолади.

Бундан ташқари, мамлакатларимиз ҳукуматлари ва вазирликлари ўртасида ёшлар, спорт, инвестиция, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандумлари, таълим, туризм, археология, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга доир битимлар, икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ва Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шунингдек, ҳукуматлар ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф этиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида битим сингари жами 12 та ҳужжат имзоланди.

Билмаганларга билдириш керакки, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг кучини ўзида акс эттирувчи Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот Ҳажми Мисрда $3,3 мингдир. Яъни, 2017 йил натижалари бўйича, Ўзбекистондан бор-йўғи 1,5 баравар кўп.

Шундай экан, қашшоқлик даражаси бўйича Ўзбекистонга сал кам тенг бўлган Миср билан Ўзбекистон ўртасида жиддий иқтисодий алоқалар бўлишига ва умуман олганда Ўзбекистон-Миср алоқалари юқорига сапчиши мумкинлигига ҳеч ким ишонмайди.

Шу сабабли савол туғилади. Абдулфаттоҳ ас-Сисининг биз тарафимиздан сенсацияларинг сенсацияси деб баҳоланган ташрифининг мақсади нима?

Яъна шу ҳам маълумки, Туркия Президенти Ражаб Эрдўған Муҳаммад Мурсининг тарафдори бўлган ва Абдулфаттоҳ ас-Сисининг президентлигини тан олмаган. Хўш, Шавкат Мирзиё Абдулфаттоҳ ас-Сисини Ўзбекистонга таклиф қилганини Ражаб Эрдўған қандай қабул қилди? 2 кун аввал Чўлпонотада ўтказилган Туркийтилли Давлатлар Ҳамкорлиги Кенгашининг йиғилишида фахрий меҳман сифатида қатнашиб, ўзбек миллатини ҳам шарманда қилан Шавкат Мирзиёга Ражаб Эрдўған саломлашиш учун қўлини узатдими? Қўл узатилмагани сабабли Шавкат Мирзиё тезда у ердан қочиб қолмадими?

Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Ислом динига тўла эркинлик бермаслик сиёсатини “Ҳаракат” тўла қўллаб қувватлайди. Чунки, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмасидан аввал Ислом динига тўла эркинлик бериш, ҳамма мусулмон давлатларини Шариат қонунлари билан яшайдиган исломий давлатларга айланишига ва Ислом дунёсини ўрта асрларга қараб юришига йўл очади.

Айнан шу сабабли охирги ва энг муҳим савол ўртага чиқади: Шавкат Мирзиёнинг Абдулфаттоҳ ас-Сисини Ўзбекистонга таклиф қилишдан мақсади нима эди?