27 June 2009
23:52 - Руслар ароқдан урушда каби ўлмоқдалар, ўзбекларга нима?
The Times газетасининг бугунги сонида русларнинг ароқ билан дўстлиги даҳшатли натижаларга олиб келаётганини ёзилади. Махсус ўтказилган тадқиқиотларнинг натижаларига кўра, 15 билан 54 ёш ўртасида ўлган эркакларнинг учдан тўрт қисми, ўлган аёлларнинг ярми доимий кўп ичадиганлар экан.

Бу ёшларда ўлиш Европага нисбатан Россияда эркакалр орасида 5 марта, аёллар орасида 3 марта катта. Горбачев алкоголизмга қарши кураш бошлаган 1987 йилдан бери алкоголга боғлиликдан ўлганларнинг сони 3 миллионга чиқибди. Бу – урушдаги ҳалокатлар сони билан тенглаштирса бўладиган рақамдир, деб ёзади газета.

Томск, Барнаул, Бийск каби шаҳарларда алкоголизмдан ўлганларнинг нисбий сони дунёдаги кўрсатгичлардан 13 (!) марта юқори экан.

Бир неча ой авал “Ҳаракат” сайтида ҳам БМТ ва АҚШнинг Марказий Разведка Бошқармасининг махсус доклади эълон қилинганди. Унга кўра, 30-40 йил ичида Россия аҳолисининг сони бугунги 140 миллиондан 100 миллионга тушади. Хитой ва Ўзбекистон каби мамлакатларда аҳолининг сони узлуксиз ва катта даражада ўсиб бориши – уларни ташкилий равишда Россиянинг Осиё қисмига кўчириш маслаласини актуаллаштиради.

Алоҳида, айтиш керакки, “Бирлик”нинг 2003 йида ўтказилган қурултойидаги резолюцияларидан бири, айнан, аҳолининг маълум бир қисмини ташкилий равишда кўчириш билан боғлиқ бўлган. Бу факт ҳам “Бирлик” мамлакат муаммоларини глобал даражада ечиш масалаларини тўғри тушунишини кўрсатадиган яна бир мисолдир.