Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қанадай таҳлилсиз хабар беришларича, Президент Шавкат Мирзиёнинг “Алкогол ва тамаки соҳасини ривожлантириш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” номли қарори ҳозирча лойиҳа сифатида эълон қилинибди.
Бу қарор имзоланса, Ўзбекистонда 1 январдан таълим, спорт ва диний муассасалардан камида 200 метр масофада жойлашган савдо объектларида (ҳозирда бу масофа 500 метрни ташкил этади) алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотишга рухсат берилади.
Шавкат Мирзиёнинг қарорини лойиҳасида умумий майдони 100 кв. м дан ошувчи йирик савдо нуқталари ҳамда ярмарка павильонлари, шунингдек улгуржи савдо бозорларида алкогол ва тамаки маҳсулотларини чакана сотишга рухсат бериш, қўшимча равишда мамлакат ҳудудига алкогол маҳсулотларини олиб киришни тақиқлаш ҳам кўзда тутилган экан.
Шавакт Мирзиёни тушуниш мумкин, дейди мухбиримиз. Ўзбекистонимизда қашшоқлашиш давом этар экан, одамларнинг ғазабини пайпаслашнинг ягона йўли - алкогол ва тамаки маҳсулотлари сотишни мактабларга яқинлаштириш, кейин мактабларга олиб кириш, шу йўл билан аҳолини СССР замонида бўлгани каби оммавий алкашлаштиришдир. Шундай қилинса, алкашларнинг ўз қашшоқликлари билан ишлари ҳам бўлмай қолади.
Алкогол маҳсулотларини чет элдан олиб киришни тақиқлаш ҳам тўғри ишдир. Шундай қилинса, аҳолининг катта қисми ўзимизда алкогол ишлаб чиқариш билан машғул бўлади, ишсизлик бироз камаяди.
Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида СССРдаги коммунистлар режимини демократлар йўқ қилиб, аҳолини алкашлаштиришдан ҳам қутгаргандилар. Ҳозир Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимини йўқ қилиш ҳам демократларнинг вазифасидир. Бу режимдан қутилсакгина, мамлакатимизни алкашлаштириш тўхтатилади, фаровонлик сари йўл очилади.
Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг, бунақа президент ва бунақа тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиш вақти келиб бўлди.
Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.
Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.