27 June 2009
01:21 - Хитой режими мулозими Тошкентга келади
Эртага Хитой Халқ Республикаси раиси ўринбосари Ли Кэцян йўл-йўлакай норасмий ташриф билан Тошкентга қўниб ўтади. Финландия ва Туркманистонга сафар қилган Хитой режими мулозимининг юртимизга келиши ҳақида “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар тарқатди. Бироқ хабарларда Кэцян билан учрашадиган Ўзбекистон ҳукумати раҳбарларининг исми-шариқлари очиқланмаган. Ҳатто ташриф ҳақида Ўзбекистоннинг бирорта нашрида расмий маълумотлар йўқ.