Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларида бири Gazeta.uz ҳеч бир таҳлилсиз ФАҚАТ РУС ТИЛИДА хабар қилишича, Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат Тест Марказининг директори Маджит Каримов (исмининг аҳмоқоналигига қаранг) янги тестлар тартиби ишлаб чиқарилганини, бу тестлар бор экан, имтиҳон-синовлар пайтида коррупция деган нарса бўлмаслигини айтибди. Аслида, у порахўрликни назарда тутган бўлса керак. Балки, у порахўрлик билан коррупциянинг фарқига ҳам бормайдиган кишидир.
Каттагина хабарда берилган Маджит Каримнинг сафсаталарини бу ерда қайтариб ўтиришга ҳожат йўқ, дейди мухбиримиз. Чунки, дуёнёнинг тажрибаси кўрсатиб ва исботлаб бўлдики, порахўрлик ва коррупцияни бутунлай йўқ қилиб бўлмайди, уларни минималлаштиришнинг ягона йўли – демократиядир. Ўзбекистон эса, инсон эркинликлари даражаси, яъни демократия даражаси бўйича, жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан 2-чи ўринда туради. Демак, Ўзбекистонимиз коррупция ва порахўрлик бўйича жаҳоннинг энг олдинда турган давлатларидан биридир.
Ўзбекистонда фундаментал ислоҳотлар ўтказилиб жамият демократиялаштирилмагунча, Маджит Карим каби аҳмоқлардан яна мингтаси ҳукуматда ишлай бошласа ҳам, бизда порхўрлик ва коррупция камаймайди, фақат ортиб бораверди. Бу фикримиз “2 кара 2 = 4” каби ҳақиқатдир. Бизда ислоҳотлар ўтказилмаса, ватанимиз порахўрлик ва коррупция ботқоғида ўлади, Шавкат Мирзиё эса, Ўзбекистоннинг Ислом Каримдан кейинги, яъни иккинчи бош жиноятчиси бўлиб тарихга киради.
Расмда – порахўр ва коррупционерларнинг ҳимоячиси Маджит Каримов.