08 July 2018
10:21 -
Абдураҳим Пўлат: “Озодлик” радиосининг аҳмоқлиги ва Миртемир Мирабдулланинг гўёки мустақиллик учун кураши
Бир вақтлар, 1989 йилдан ўткан асрнинг охирги йилларигача, “Озодлик” радиоси ўзбек хизматининг эшиттиришларини ҳар куни эшитиб борардим, ўзим ҳам у ерда тез-тез чиқишлар қилиб турардим. Аммо, бу радионинг ўзбек хизмати Ўзбекистон КГБсининг назорати остига ўтганини тушунганимдан кейин, у радио билан алоқаларни узганман, унинг эшиттиришларини тинглашни йиғиштирганман. Тўғри, ҳар замонда, бир неча йилда бир марта бўлса керак, танишларим менга телефон қилиб, у радиода мени қизиқтириши аниқ бўлган эшиттириш бўлганини айтиб қолишади. Уларнинг қисқача тушунтиришидан ўша эшиттириш мени қизиқтиришига ишонсам, менга ўша эшиттиришнинг Интернетдаги адресини юборишни сўрайман ва уни эшитиб кўраман.
Бир неча ой аввал яна шунақа воқеа бўлди. Бир танишим телефон қилиб, "Озодлик" радиоси айтишича, Ўзбекистонда ўтган асрнинг 60-чи йилларида мустақиллик учун кураш мақсадида ташкилот тузилганмиш, шуни биласизми деб қолди. Ҳа, дедим мен, шунақа эртак эшитгандим, у эртакчи ёки унинг сафдошларидан бири 1989 йили, яъни, менинг раҳбарлигимда “Бирлик” Халқ Ҳаракати оёққа тураётган пайтда, менинг олдимга ҳам келган ва 60-чи йилларда ўзи ҳам шунақа ташкилот тузишга ҳаракат қилганини айтган эди, мен ундан “ташкилотингиз нима ишлар қилди, унда кимлар бор эди” деб сўрасам, “айтолмайман, бу сир” деди. Ичимда кулдим ва унинг эртаги эртакдан бошқа нарса эмаслигини тезда тушундим ва у гапларга ортиқча эътибор ҳам бермадим.
Хуллас, юқорида айтган танишим “Озоодлик”даги ўша эшиттиришнинг адресини менга юборди. Ўша эшиттириш Миртемир Мирабдулла (расмда) исмли кишининг русчалаштирилган Миртемир Мирабдуллаев номи остида сўзлаган ҳикояси экан. Унинг бир нечта жумласини эшитишим биланоқ, ўтган асрнинг 70-чи йиллари бўлса керак, машҳур “Муштум” журналида эълон қилинган бир латифа эсимга тушди ва Миртемир Мирабдулланинг ўша латифани эслатувчи ҳикоясини эшитиб ўтирмасдан, эшитишни тўхтатдим.
“Муштум” журналидаги латифа эса, шундай эди: “Бир одам нафақага чиқиш учун ариза ёзар экан, ўзига персонал нафақа (катта ишлар қилганлар учун бериладиган катта қийматли махсус нафақа) беришни, бунга асос сифатида 30-чи йилларда Совет Армияси тарафидан қўлга олинган Аҳмад Қўрбошини қамоққа олиб кетишаётганда, унга қараб “Эй, кўзинг оқиб тушсин” деб бақирганини эслатибди.”
Аммо, бугун компютерда архивимдан бир нарса қидираётган эдим, яна ўша Миртемир Мирабдулланинг эртаги ёзилган саҳифага кўзим тушиб қолди. Уни ўз архивимда сақлаб қўйганим эсимда ҳам йўқ экан. Уни очдим ва ўзимни мажбур қилиб унинг тахминан ярим соатлик чўпчагини бир амаллаб эшитдим.
У ўтган асрнинг 60-чи йилларида Тошкент университетида мустақиллик учун кураш ниятида бир яширин гуруҳ тузибди, 1971 йилда гуруҳга параллель равишда бошқа бир 5 кишилик ғоявий масалалар билан шуғулланадиган гуруҳ ҳам тузибди. Аммо, КГБ бундан хабардор бўлиб қолиб, уни ушлабди, у эса ўша 5 кишининг исмини КГБчиларнинг ҳамма талабларига қарамасдан айтмабди ва уни 3 йилга миллий низолар чиқариш айби билан қамашибди.
Қаранг, КГБчилар оғзаки талаблар билан чекланишганига ишонадиган одамлар (“Озодлик”даги аҳмоқлардан бошқа демоқчиман) бормикан? Бундан ҳам қизиғи, университетнинг ўқитувчиси сиёсий айблар билан қамалибди-да, энг камида, Тошкент зиёлилари ичида бу ҳақда гап тарқалмабдими? Бу гап мендек одамга етиб келмабдими?
Миртемир Мирабдулла 1989 йили “Бирлик”нинг митингларида одиий бир инсон сифатида иштирок этганини ҳам "Озодлик"да эслатибди. Мустақилликдан кейин ҳам Ўзбекистон КГБси назорати остида бўлгани, ўзбекларнинг кўпчилиги қашшоқликдан нолишаётгани, мустақилликни тушунишмаётганини ҳам айтиб, ўзбекларни қайта тарбиялаш шартлигини урғулабди.
Жойи келгани учун эслатмоқчиманки, мен ўзим 1962 йилда Москва Энергетика Институтида ўқишни бошлаганман ва ўшанда Москвада ўқийдиган ўзбек талабалари билан мустақиллик учун кураш бошлаш мақсадида тахминан 10 кишилик гуруҳ тузганмиз. Ётоқхонанинг йиғилишларимиз ўтказиладиган менинг хонамда шундай эълон осгандим: “Бу хонада русча гапириш тақиқланади. Ҳар бир айтилган русча сўз учун 15 тийин жарима.”
Осиё ва Африкада бўлаётган мустақиллик учун урушлардан рағбатланиб, бундай уруш ёки курашни ўзимизда бошлаш учун, менинг таклифим билан, шундай йўл танлаганганмиз. Режамиз, 1964 ёки 1965 йили бўлса керак, ёзда каникулда Ўзбекистонга борганда, Тошкентдаги машҳур ЦУМнинг томидаги усти очиқ “Ветерок” кафесининг номи ёзилган темир рамкани уриб тушириш эди. Бу нарса ўзбекларга сигнал бўлади ва Ўзбекистонда миллий-озодлик кураши бошланиб кетади, деб ўйладик.
Бир неча ойлик сўзда тайёргарчликлардан кейин мен шундай дедим: “Мана халқимизнинг аҳволини Москвада ўқиётган ўзбек талабалари мисолида ҳам кўриб турганимиздек, агар биз Тошкентда “Ветерок” номи ёзилган рамкани уриб туширсак, бу хабар КГБга етиб боришга улгурмасиданоқ атрофдаги ўзбеклар бизни ушлаб, рус тилининг душманлари сифатида КГБга обориб топширишади. Биз аввал ўзбек миллатини бундай курашга тайёрлашимиз, ўзбекларда миллий ғурур каби тушунчаларни шакллантиришимиз лозим.” Бироз баҳслашдик ва мен айтган фикрда тўхтадик.
Ўқишни битириб, бирин-кетин Ўзбекистонга қайтдик ва ўша гуруҳимиздан 2 киши КГБга ишга кирди. Тушундикки, ҳар қадамимизни КГБ билиб борган экан. Бироқ, энди Сталин замони эмасди. Шу сабабли бизни оғзаки гаплар учун қамашмаган. Савол туғилади: Бизга тегишмабди-да, Миртемир Мирабдуллани нимага қамашган?
Ўтган асрнинг 80-чи йиллари охирида Михаил Горбачев бошлаб берган қайта қуриш даврида СССР бўйлаб бошланган митинг ва намойишлар 20 йил аввал айтган фикрларим тўғрилигини исботлади. Масалан, сони 900 минг бўлган эстонларнинг энг катта митингларига 300 минг киши чиққан. Кўраябсизми, эстон халқининг 30 фоизи СССРдан чиқиш талаби билан ўтказилган митингларда қатнашган. Аммо, менинг раҳбарлигимда тузилган “Бирлик” Халқ Ҳаракати уюштирган митингларнинг энг каттасига эса, 20 минг киши, яъни ўша пайтда сони 20 миллион атроифда бўлган Ўзбекистон аҳолисининг 0,02 фоизи чиққан.
Шундай бўлса ҳам бошқа республикалардаги халқ ҳаракатлари ва фронтлари билан биргаликда СССРни йўқ қилдик. Бироқ, ўзбекларнинг ғариб аҳволидан фойдаланган Лубянка (СССР КГБсининг қароргоҳи, ҳозир Россия ФХХсининг қароргоҳи) Ўзбекистонда тожик аслли Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимини яратди ва бу режим ўзбекларни, айниқса ёшларимизни Ўзбекистон қандай қилиб мустақил бўлиб қолганини билмайдиган, ўзлари ҳамда ватан ва миллатнинг аҳволи билан иши бўлмайдиган подага айлантириб олди.
Асосий мавзуга қайтсак, 20 йилдан бери “Бирлик”нинг буюк ишлари, Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатининг фундаментал муаммоларига ҳеч қандай эътибор бермаган “Озодлик” радиосининг ҳаромийлардан иборат ўзбек хизматидаги аҳмоқлар - қандайдир Миртемир Мирабдулланинг бир тийинга қиммат чўпчагини ҳеч қандай таҳлил ва анализсиз эфирга чиқарибдилар.
Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш, ЎЗБЕКЛАРНИНГ МИЛЛАТ СИФАТИНИ ТИКЛАШ – ватанимизни мустақил қилишдан ҳам оғир иш эканлигини ҳар бир ақли жойида бўлган инсон тушунади. Аммо, нима ҳам қилардик, Алишер Навоий айтганидек: “Осон эрмас бу майдон узра турмоқ...”
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" Халқ Ҳаракати Партиясининг раиси
8 июль, 2018 йил