17 June 2018
21:46 - Эски ҳаммом, эски тос: Ҳайит байрами баҳонасида Ўзбекистонда хабарчилик ўлди, аҳвол тузатилмаса, Ўзбекистон ҳам ўлади

Ўзбекистонда хабарчилик қандай ғариб аҳволда эканлигини Ислом Карим замонда кўп ёзганмиз. Мисол сифатида, ҳар доимгидек, аҳволни қозоқлар билан солиштирардик. Масалан, қозоқларнинг асосий хабар агентлиги “Казинформ” кечаси кундузи ҳафтада 7 кун ишлаб, кунига 100 дан ортиқ хабар тарқатарди. Унинг хабарлари нафақат Қозоғистон, балки, бутун бутун данё ҳақида эди. Бизнинг ЎзА эса, ҳафтада 5 кун фақат кундуз кунлари ишлаб, фақат Ўзбекистонга оид 10 тача хабар берарди.

Сўнги йилларда, айниқса, ҳаромий Ислом Карим оламдан ўтгандан кейин, аҳвол ўзгаргандек бўлмоқда. Энди ЎзА ҳафтада 7 кун ишлайди, Ўзбекистон ва дунёга оид ўнлаб хабарлар тарқатади. Аммо, хабарларнинг сал кам ҳаммаси мавжуд режимни олқишлаш, унинг гўёки оламшумул ишларини ёритиш бўлиб қолмоқда.

Мана, Рамазон ҳайитининг биринчи куни Шавкат Мирзиёнинг Тошкентда у ер бу ерларга борганини ёритиш учун Ўзбекистондаги ҳамма ахборат воситалари номигагина бўлса ҳам ишлаб турдилар. Ҳайитнинг иккинчи ва учинчи кунлари Россияда бўлаётган футбол жаҳон чемпионатига доир бер неча хабар бериш билан чекланмоқдалар.

Хуллас, хулоса шундан ибортки, ҳамма соҳа, жумладан, хабарчилик ҳақида ҳам “эски ҳаммом, эски тос” дейишга тўғри келмоқда.

Шавкат Мирзиё ўзининг асосий вазифасини бажармаяпти. Унинг вазифаси - деҳконларга тутзорларни кенгайтириш ёки қора гаримдори экиш, кўприк қурувчиларга кўприклар сифатли бўлиши кераклиги ҳақида маслаҳатлар бериш, ўзи йўқ Ислом Цивилизацияси Марказининг қурилишига рамзий тош қўйиш каби ишлар эмас, давлатнинг структуралари мукаммал ишлашини таъминлаш бўлиши керак.

Ҳатто, давлатнинг структуралари хўжа кўрсинга ишлар экан, кўпинча ёлғонлаштирилган хабар тарқатиш билан шуғулланадиган, бўлаётган воқеаларга таҳлил беришни ҳам билмайдиган қўғирчоқ ахборот воситаларидан нима ҳам кутиш мумкин? Аслида, мустақил ахборот воситаларига йўл очиш, биринчи навбатда, ўзбек тилида ягона ҳақиқий ахборот воситаси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг сайтига Ўзбекистонда қўйилган блокни олиб ташлаш зарур.

Шавкат Мирзиё, кўринишидан, бундай фундаментал масалалар билан шуғулланиши кераклигини билмайди ҳам, тушунмайди ҳам. Демак, ўзбеклар майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан президентлик вазифасини дунёнинг демократик стандартларига мос равишда бажаришни талаб қилишлари шарт. Акс ҳолда, Ўзбекистон давлат сифатида ўлади.