Канаданинг Торонта шаҳрида кеча дунёнинг энг кучи 7 мамлакатини бирлаштирувчи G7 ташкилотининг саммити иш бошлади. У ерда Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, АҚШ ва Буюкбритания раҳбарлари тўпландилар. Япания ҳам моҳиятан Ғарб давлатига айланиб қолганини ҳисобга олсак, G7 ни Ғарбнинг энг кучли давлатлари ташкилоти дейиш мумкин. 2002-2014 йиллари Россия ҳам бу ташкилотга аъзо бўлиб, ўша пайтда ҳамма уни G8 деб атагани ҳам маълум.
Бугун Хитойнинг Сариқ денгиз (Хитой ва Корея ўртасида) соҳилидаги Циндао шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити иш бошлади. Ҳозир бу ташкилотинингн аъзолари сони 8 га чиқан: 2001 йилдан бери аъзо бўлган Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва яқинда аъзо бўлган Ҳиндистон ва Покистон.
Ироқ ва Суриядаги уруш, Украинадаги уруш ва Доналд Трамп АҚШ Президенти бўлгандан кейин бўлаётган жараёнлар туфайли дунё мисли кўрилмаган даражада алғов-далғов ичида қолган пайтда G7 ва ШҲТ саммитлари катта сиёсий воқеа эканлиги шубҳасиз. Аммо, бу саммитларда қандайдир муҳим ҳужжатлар қабул қилинмайди, чунки бу ташкилотларнинг ўзи муҳим қадамларга тайёр эмаслар.
Аммо, иккала саммитда давлат раҳбарларининг алоҳида учрашувлари, айниқса, катта давлатлар раҳбарларининг бошга-бош кўришишлари иккала ташкилотнинг келажак стратегияларини белгилаб олишда катта роль ўйнаши шубҳасиздир.
Ўзбекларни нафақат дунёнинг, ҳатто ўз минтақамиз ва ўз мамлакатимизнинг стратегик муаммолари қизиқтирмаслиги маълум. Шу сабабли, Шавкат Мирзиё у ерга иккита хотинидан биронтасини олиб бормагани ва шу пайтгача БМТни Бош котибининг ўринбосари Амина Муҳаммад, Россия Президенти Владимир Путин, Хитой раҳабари Си Цзиньпин ва Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан алоҳида-алоҳида учрашганини айтиш билан чегараланамиз.
Аввалги хабарларимиздан бирида Циндаодаги ШҲТ саммитида узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик ҳақида ҳам гаплашиш кун тарибида борлигини эслатиб, Шавкат Мирзиё айнан саммит ўтказилаётган кунлардан бирида, аниқроғи, 10 июнда (2010 йил) қирғиз фашистлари ўзбекларни ТИРИКЛЙИН ёққанлари, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганлари, ҳомиладор ўзбек аёлининг қорнини ёриб ва ҳали туғилмаган ЎЗБЕК чақалоқнинг бошини кесиб олиб, копток қилиб тепганлари, ўзбекларни қирғин қилишга бошлаганларини эслатиши ва қирғиз фашизмини жазолаш масласини кун тартибига чиқариши шарт эканлини айтган эдик. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари бундай қилмаслигини аввалдан биламиз, аммо у ҳам ўзбек миллати олдида жавоб берадиган вақт келишини тушуниши керак.
Расмда - Шавкат Мирзиё Нарендра Моди билан.