2017 йил 7 апрелда Швециянинг пойтахти Стокголмда юк автомашинаси билан йўл четидаги пиёда йўловчилар устига атайлаб бостириб, 5 кишини ўлдирган 39 ёшли ўзбек террористи Раҳмат Оқилов устидан бошланган суд шу кунларда ниҳоясига етгани ва Раҳмат Оқилов умрбод озодликдан маҳрум этилгани ҳамма ерда хабар қилинмоқда.
Швецияда умрбод қамоқ жазоси муддати энг камида 18 йилни ташкил этади. Муддат тугагандан сўнг айбдор шахс суддан рухсат олиб, чет элга чиқиб кетиш ҳаққига эга. Аммо, у Швецияга қайтиб келолмайди.
Тахмин қилиш мумкинки, ҳозир Ўзбекистонни исломлаштириш ҳаракатига тушган Шавкат Мирзиё 18 йилдан кейин ҳам тахтда ўтирса, у Раҳмат Оқиловни Ўзбекистонга олиб келади ва ўзининг ташаббуси билан яратилаётган Ислом Цвилизацияси музейига тирик экспонат қилиб қўяди. Тўғри қилади, чунки, сўнги асрларда қолоқлик ва қашшоқлик гирдобида қолган Ислом дунёси терроризм сўзининг синонимига айланиб бораётган “ислом терроризми”дан бошқа янгилик яратолгани йўқ-ку.
Расм ўтган йилги хабаримиздан олинган.