26 June 2009
00:46 - Покистонда толибонлар яна бир қизлар мактабини портлатиб юборишди, ўзбек жоҳиллари ҳам шу каби акцияларга Европада тайёрланишмаяптими?

Бугун эрталаб Жанубий Вазиристонда жойлашган мусулмон-қизлар ўқийдиган мактаб толибонлар тарафидан портлатиб юборилди, деб хабар беради AFP агентлиги. Ҳукумат бу минтақада яқин кунлар ичида толибонларга қарши аксил-террор операцияси ўтказишни режалаштираётгани олдинроқ билдирган эди. Шу сабабли, Шин Варсак шаҳрида бугунги мактаб портлатилишини толибонларнинг жавоб қадами сифатида ҳам кўриш мумкин.

 

Маълумки, охирги бир неча йил давомида толибонлар Покистон ва Афғонистонда юзлаб мактабларни портилатишган. Уларнинг асосий қисми аёллар ўқийдиган мактаблардир.

 

Ислом экстремитсларининг жоҳиллиги ва тиш-тирноғи билан ҳар қандай янгиликка қарши чиқиши ҳаммани ўйлантириб қўймоқда. Шу пайтгача мусулмон эмигрантларга энг яхши муносабатда бўлган Ғарб давлатлари жамоат жойларида ҳижоб билан юришни тақиқлаш каби ҳаракатлар бошлашгани – уларнинг хавотирлик даражаси юксак нуқтага келганини кўрсатади. Шу кунларда “Эрк” партиясининг принципсиз 53-54-чилар фракцияси турли ислом радикаллари билан Скандинавияда бирлашаётгани ҳеч қандай натижа бермайди, аммо Швеция ва Норвегия каби давлатларнинг ўзбекларга муносабатини кескин ёмонлаштириши мумкин.