Маълумки, “Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Хабар Агентлиги йиллардан бери Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволи дабдала эканлигини айтар экан, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишларини мисол сифатида кўрсатар эди. Бизнинг бу доимий танқидларимизга чидай олмаган Президент Шавкат Мирзиё яқинда ўзбек профессорларининг ойлигини икки баравардан бироз кўпроққа ошириб, қозоқ дворниклари билан сал кам баравар қилиб қўйгани ҳам маълум. Куласими, йиғлайсизми, ўзбек профессорларининг ойлигини қозоқ дворникларники даражасига чиқариш билан Ўзбекистоннинг шармандали имиджи тузалиб қолармиди? Бу саволни Шавкат Мирзиёга бериш керак.
Нима бўлса ҳам, бизнинг бу гапларимиз қозоқларга ҳам етиб борган экан, улар 6 йилдан бери Олмотада “энг яхши дворник” танланаш мусобақаси ўтказишмоқда. Казинформ Агентлигининг кечаги хабарида айтилишича, бу йилги мусобақада шаҳарнинг 200 нафар яхши дворникларининг иштирок этиши кутилмоқда. “Энг яхши дворник”га 650 минг тенге (тахминан 2 минг доллар) мукофот сифатида берилади. Иккинчи ва учинчи ўринларни олганларга бериладиган мукофот 200 ва 150 минг тенге бўлади.
Ҳурматли ўқувчиларимиз! Президент Шавкат Мирзиёнинг виртуал қабулхонси ҳали ҳам ишлаётган бўлса, у ерга хат ёзиб, Ўзбекистоннинг “энг яхши пофессори”ни танлаш бўйича мусобақа ўтказишни, кейин уни Олмотанинг “энг яхши дворники” билан учраштиришни талаб қилинг. Ана ўшанда профессорларимизнинг обрўси бироз кўтарилади.