24 May 2018
21:36 -
Кутилганидек, Доналд Трамп Шимолий Корея диктатори билан учрашувни бекор қилди, навбат Шавкат Мирзиё билан келишувларни бекор қилишга
Маълумки, АҚШ Президенти Доналд Трамп дунёнинг энг мудҳиш икки диктаторлигини алдаб-сулдаб демократия томон буриш мақсадида Ўзбекистон диктатори Шавкат Мирзиё билан шу 16 май куни Вашингтонда учрашган, Шимолий Корея диктатори Ким Чен Ин билан учрашувни 12 июнга режалаштирган эди.
Унинг Шавкат Мирзиё билан учрашуви олдидан ҳам, кетидан ҳам, АҚШ расмийлари Ўзбекистонда бўлаётган косметик ўзгаришларини жиддий қабул қилиб ёки ўзларини жиддий қабул қилаётгандек тутиб, энди ҳақиқий жиддий ўзгаришлар бўлишини кутаётганларни урғуламоқда эдилар.
Сўнги кунларда Шимолий Корея диктаторининг мантиқсиз баёнотлари ва Жанубий Корея билан яқинда бошланган диалогни тўхтатиб қўйиши каби фактларга асосланиб, Доналд Трамп Ким Чен Ин билан учрашув бўлмаслиги мумкинлиги ҳақида сигналлар бераётган эди. Бугун у Шимолий Корея раҳбари билан 12 июнга режалаштирилган учрашувни бекор қилганини билдирди.
Аслида, бу хабарга ҳам арзимайдиган хабардан АҚШ иқтисодиётининг кўрсатгачлари бўлган Нью-Йорк фондлар биржасининг индекслари ўприлиб тушди. Масалан, АҚШдаги 30 та энг катта ширкатлар акцияларининг ўртача нархини ўзида акс эттирувчи Dow Jones индекси эрталаб 24 минг 886 га тенг бўлиб, Доналд Трамп ўз қарорини эълон қилгач, тахминан 280 поғанага ўпирилиб тушди ва 24 минг 606 бўлди. Аммо, АҚШ молия системасининг бунчалик беқарорлигидан ҳеч ким ҳайрон бўлишга улгурмасиданоқ, бу индекс юксалабошлади ва ҳозир 24 минг 735 га чиқди.
Ҳеч шубҳа йўқ-ки, Доналд Трампнинг бу қарори диктаторлик даражаси Шимолий Кореядан ҳам юксак бўлган Ўзбекистонга ишончни ҳам кескин камайтиради. АҚШ ва Ўзбекистон президентларининг 16 май кунги келишувларини йўқ бўлди деб ҳисоблаш мумкин.