23 May 2018
22:06 -
Россиянинг Мудофаа вазири Ўзбекистон диктатори билан кўришганди, Ташқи Ишлар Вазири Шимолий Корея диктатори билан учрашмоқчи
Дунё диктаторликлари рўйхатида 2 ва 3-чи ўринларда турган Ўзбекистон ва Шимолий Корея билан ҳеч кутилмаганда АҚШ Президенти Доналд Трамп қизиқиб қолгани, Ўзбекистон диктатори билан 16 майда учрашиб ҳам бўлгани, Шимолий Корея диктатори билан учрашув шу йил 12 июнга белгилангани Россияни ташвишга солиши табиий эди. Чунки, Ўзбекистон лидери Путиннинг вассали, Шимолий Корея лидери эса, Путиннинг Ғарбга қарши курашда иттифоқчисидир.
Владимип Путин ўз Мудофаа Вазири Сергей Шойгуни Тошкентга юборгани, у Шавкат Мирзиё билан учрашиб, унга Путиннинг огоҳлантириш ва буйруқларини топширганини кечагина хабар қилган эдик.
Бугун маълум бўлишича, Путин энди Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавровни Шимолий Кореяга Ким Ир Сен билан учрашувга жўнатмоқда. Бу вазирликнинг матбуот котиби Мария Захарова Сергей Лавров Шимолий Кореяга қачон бориши аниқ эмаслигини, аммо тайёргарчилик ишлари бошланиб бўлганини билдирди, дейилади русларнинг “Новости” Агентлиги тарқатган хабарида.
Катта сиёсатни тушунмайдиган одамлар Ўзбекистон ва Шимолий Корея диктаторларнинг дунёда обрўси ошаётгани ҳақида ўйлашлари мумкин. Аммо, натижа ғирт тескариси бўлади. Бироздан кейин Доналд Трампнинг бу ишини ҳамма унутади. Шавкат Мирзиё ва Ким Ир Сен ҳам унутилади.
Лекин, бир нарса ўзгармаслиги аниқ. Ҳозир Ўзбекистонда ҳар қандай давлат иқтисодиёнинг асосий кўрсатгича бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми сал кам 1100 долларга тенг. Шимолий Кореяда эса – 655 доллар. Яъни, бу икки давлат жаҳоннинг энг қашшоқ мамлакатлари қаторида туришади. Айнан шу қашшоқлик ўзгармайди. Қашшоқликдан чиқиш учун бу икки давлат демократия йўлига ва коммунистик иқтисодиётдан воз кечиб, тўла бозор иқтисодиётига ўтишлари керак. Минг афсуски, на Шавкат Мирзиё на Ким Ир Сен, бундай нарсаларни ҳатто тушунмайдилар.