25 June 2009
15:50 - Қорақалпоғистоннинг суди 27 қозоқни айбдор деб топди, жарима солди, аммо қамамади

Аввалги хабарларимиздан маълумки, шу йил 26 февралда Қорақалпоғистон ҳудудларида 27 нафар Қозоғизстон фуқароси ҳибсга олинганди. Улар Оқтепа вилоятидан келган ҳайдовчилар бўлиб, янглишиб Ўзбекистон ҳудудларига ўтиб қолишганини гапиришган.

 

Лекин, Қорақалпоғистоннинг Олий Суди ҳамма қозоқларни Жиноят Кодексининг 3 моддаси бўйича айбдор деб топди. Булар – ноқонуний республикага кириш, ўғрилик (магистрал қувурларни ўғирлаш) ва бож тўлаш қонунларини бузиш.

 

Суднинг қарори бўйича, ҳар бир Қозоғистон фуқароси 16 млн 840 минг ўзбек сўми миқдорида (1 доллар 1480,58 ўзбек сўмига тенг) жарима тўлагандан кейин озод қилинади. Уларга оид 30 та транспорт воситаси (юк машиналари, кранлар ва бошқалар) жиноят қуроллари сифатида давлат фойдасига олиб қолинади.

 

Прокурор 2 киши учун 15 йил, қолганлар учун 13 йилгача қамоқ жазоси сўраган экан. Айбланувчиларнинг ўзи эса, фақатгина билмасдан чегарани бузганликларини тан олганлар. // Казинформ