Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлганг gazeta.uz Интернет нашри ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Шавкат Мирзиё Ташқи Ишлар Вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолабди.
Ҳар қандай ақли бор одам биладики, ҳамма мамлакатларнинг ташқи ишларв вазирликлари, ўз мамлакатларининг конституциси, ўз мамлакатлари аъзо бўлган БМТ, НАТО, МДҲ каби ташкилотларнинг тузиклари (билмаганлар учун – уставлари) доирасида ўз давлатларининг манфаатларини халқаро соҳада ҳимоя қилиш, бошқа мамлакатлар билан дипломатик алоқаларни оли бориш билан шуғулланадилар.
Нима, Ўзбекистон Конституциясида, БМТ, НАТО, МДҲ каби ташкилотларнинг тузикларида жиддий ўзгаришлар бўлдими-ки, “дипломатик алоқа” тушунчаси дунёда қайтадан кўриб чиқилдими-ки, Шавкат Мирзиё Ташқи Ишллар Вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштирмоқчи бўлиб қолибди. У вазирлик вазифасини гўёки яхши бажармаётган ўзбек Абдулазиз Комил ўрнига тожик аслли Ботиржон Асадовни (расмда) тайёрлаётгани ҳам маълум. Вазирликдаги ислоҳотлар тожикни вазир қилиш учун баҳонагина, холос.
Аммо, Шавкат Мирзиё тожикларнигина эмас, ўзбекларни ҳам муҳим вазифаларга тайинлашни ўйлаши керак. Қолаверса, ҳозирги тожиклар режими ичида Ўзбекистон манфаатлари учун курашадиган одам ҳам йўқ,шундай экан, “Бирлик” Партияси ўз номзодини таклиф қилишга тайёр.
Шавкат Мирзиё - Ўзбекистонимиз инсон эркинликлари бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан 2-чи ўринда эканлигинидан, яъни КАТТА ЗИНДОН эканлигимиздан, иқтисодиётимиз шунчалик дабдалаки, бизда аҳолининг ўртача ойлиги Қозоғистондан, турли маълумотларга қараганда, 5-10 баравар камлигигидан келиб чиқиб қилиниши керак бўлган фундаментал ислоҳотларни муҳокама қилиш билан шуғулланиши керак.
У вилоятларга чиқавериш ва ташқи ишлар вазирлигини ислоҳ қилиш каби аҳмоқона ишларни тўхтатиб, ўз кабинентида ўтириб бўлса ҳам, фундаментал ислоҳотлар қилишни, яъни мамлакатни демократиялаштиришни, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ сиёсий партиялардан қутилишни, Ўзбекистонни мустақилликка эриштирган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг давомчиси бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини сиёсий майдонга расман чиқариш масаласини, Ўзбекистонни тўла бозор иқтисодиётига ўтказишни, каттта корхоналарни хусусийлаштиришни, бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлида ўзи Ислом Карим билан биргаликда яратган ва жиноят деб баҳоласа бўладиган тўсиқларни олиб ташлашни ўйлаши керак.