25 June 2009
11:04 - Ғарбда буюк депрессия: ишидан олинган банкир икки милтиқ билан ғайиб бўлди
The Telegraph газетасининг хабарига кўра, Ҳолландияли ABN Amro банклар гуруҳи Директорлар Кенгашининг аъзоси Хьюберт Бумистер шу йил март ойида ўз лавозимидан кетказилгандан кейин депрессияга тушган. Йилига 500 минг фунт стерлинг иш ҳаққи олган 49 ёшли банкирнинг Шотландия ва Лондонда ўйлари бўлган, у бир нечта ҳайрия фондларининг директори лавозимини эгаллаб турган.

Хьюберт Бумистер ўзининг Range Rover автомобилини ҳайдаб кетганча, ғойиб бўлибди. Уйидаги 6 милтиқдан иккитасини ўзи билан олиб кетгани ҳам маълум. Полиция уни ҳамма уйларидан қидириб тополмаган. Қидирув ишлари давом этмоқда.