25 June 2009
04:02 -
Икки ўзбек аёли тутқунликда, қутқарадиган мард борми?
Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани Зарбдор шаҳарчасида истиқомат қилиб келган фуқаро Марзия Ҳусанова ҳамда Феруза (фамиляси аниқланмади — Ҳаракат) 2008 йил 20 июнидан буён Россия Федерациясининг Рязань шаҳрида арман миллатига мансуб бойваччанинг қўлида қул сифатида гаровда турибди. Олинган СМС хабарларга кўра, мажбурий ушлаб турилган юртдошларимизнинг ҳужжатлари тортиб олинган, қочишга имкониятлари йўқ. Улар қутқаришларини сўраб, Зарбдорга хабар қилишган, лекин зарбдорликларнинг бу борада қўли калталик қилмоқда.