Сўнгги бир ҳафтада олти нафар маҳбус (журналист Ғайрат Михлибоев ҳамда инсон ҳуқуқлари фаоллари Йўлдош Расулов, Чўян Маматқулов, Қудрат Расуловни ҳамда опа-сингил Меҳринисо ва Зулхумор Хамдамовалар) озод қилинишини АҚШ ҳукумати олқишлади. Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва маҳбусларни озод этиш орқали фуқаролик жамиятини руҳлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
“Биз келгусида ҳам миллий ислоҳотлар режаси ва тараққиёт мақсадларини илгари суриш йўлида Ўзбекистон ҳуқумати ва фуқаролик жамияти ўртасида самарали муносабат ўрнатишга чақирамиз” – дейилади шу муносабат тарқатилган расмий хабарда.
Қизиқ, амекрикаликлар бугун Қува туман судида “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” Жамияти фаоли Мусажон Бобажонга ёлғон айбномалар билан 3 йиллик шартли қамоқ жазоси берилгани муносабати билан норозилик ҳам билдиришадими? Нима бўлса ҳам, "Ҳаракат" уларни шундай қилишга чақиради.