22 March 2018
22:18 - Диана Еникеева исмли ўқитувчи Шавкат Мирзиёнинг Самарқандга ташрифи олдидан йўлларни тозалаш пайтидаги ўлгандан кейин ҳукумат типирчилаб қолди. Шавкат Мирзиёчи?

Ўзбекистон Адлия Вазирлиги Президент Шавкат Мирзиёнинг ташрифи олдидан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 23 ёшли ўқитувчи Диана Еникееванинг йўлларни тозалаш пайтида фожиали ўлими воқеасидан кейинги ажиотажни бостирмоқчи. Шу боисдан Ўзбекистонда мажбурий меҳнатнинг таъқиқланиши хусусида ахборот берди. Вазирликка кўра, Ўзбекистон Конституциясининг 37-моддасига кўра суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддаси ҳамда Меҳнат кодексининг 7-моддасига мувофиқ, мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан, меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра, меҳнатга бирон бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қизиқ, Шавкат Мирзиёнинг ўзи бу ҳақда ним а дейди?