25 June 2009
02:22 - Келгуси йили Марказий Осиё гуллаб-яшнармиш
Region.uz интернет сайтининг ёзишича, Жаҳон банкининг "2009 йилда глобал ривожланишни молиялаштириш: глобал иқтисодий тикланиш чизгилари" номли маърузасини кеча Сеулда тақдим қилган бир гуруҳ экспертлар келгуси йили Марказий Осиё мамлакатларида иқтисодий ўсиш бошланишини башорат қилибди. Жумладан, банк экспертлари шу йил Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларининг биргаликдаги ялпи ички маҳсулот ҳажми 4,7% га қисқаришини, 2010 йилда эса иқтисодий ўсиш бошланишини ёзишган.

Уларнинг таъкидича, келгуси йили йили иқтисодиётда умумий жонланиш мазкур ҳудудлардаги давлатларнинг барчаси "плюс” кўрсаткичларни қайд этармиш. Лекин Марказий Осиёдаги етакчи мамлакат бўлган Ўзбекистон ҳукуматининг ҳаракати, тўғрироғи, ҳаракатсизлиги бунинг аксини кўрсатмоқда: ҳамма яшнашга бошлайди, Ўзбекистон орқага кетаверади.