27 February 2018
21:06 -
Собиқ Бош прокурорнинг ўринбосарлари ҳам қамоққа олинди
Ўзбекистон Бош прокурорининг собиқ ўринбосари¸ 45 яшар адлия полковниги Улуғбек Суннат устидан жиноят иши очилиб, Тошкентдаги ховлисида қамоққа олинди. 2017 йил охиридан бошлаб, Тошкент вилоят прокурори бўлиб ишлаган Улуғбек Суннат жорий йилнинг 5 январида ишда йўл қўйган жиддий камчиликлари сабабли, табиий, Шавкат Мирзиёнинг амри билан лавозимидан озод қилинганди.
Собиқ Бош прокурор Рашид Қодир иши доирасида Улуғбек Суннатдан ташқари унинг собиқ ўринбосари Жамшид Файзиев, Тошкент шаҳрининг собиқ прокурори, МХХнинг собиқ раиси Иноятовнинг поччаси Мирағлам Мирза, МХХнинг Тергов Бошқармаси бўлинма бошлиғи, полковник Нодир Тўрақул ва бошқа шахслар ҳибсга олинган. Уларнинг ҳибсга олингани ҳақидаги суд санкцияси нусхалари аллақачон ижтимоий тармоқларга тарқаб улгурди.