19 February 2018
21:38 -
Ўзбекистонда ўтган йили жиноятлар 15,7 фоизга камайибди, яшасин тангримиз Шавкат Мирзиёми?

Вояга етмаганлар томонидан 1 минг 430 та жиноят, шундан, 778 та ўғирлик, 79 та безорилик, 77 та талончилик, 45 та баданга оғир тан жароҳати етказиш, 42 та босқинчилик ва 29 та фирибгарлик содир қилинган, деди вазир.
Шу пайтгача, бизда бундай рақамлар эълон қилинмасди. Пўлат Бобожон жиноятлар сони бир йилда жиддий шаклда, яъни 15,7 фоизга камайганини айтибди. Унинг бу гапига ишониш қийин. Унинг мақсади – Шавкат Мирзиё тахтга ўтириши билан жиноятлар ўз-ўзидан камайиб кетганини, подишоҳимиз худонинг сояси эмас, худонинг ўзи эканлигини кўрсатиш эмасмикан?