12 February 2018
20:40 -
Қаровсиз ер участкалари ва томорқаларга солиқ миқдори 3 бараварга оширилади. Ер қачон хусусийлаштирилади?
![](/photo/Sh-Mirziyo-istiqbol.jpg)
Президент Мирзиёев 2017 йил 10 октябрда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаган эди. Томорқасини қаровсиз қолдирган шахсларга ер солиғини кўпайтирш масаласи ана шу дастурдан келиб чиққан ўзгартиришдир.
Шавкат Мирзиё ростдан ҳам Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволи, ватан ва миллатнинг келажагини ўйласа, авваламбор, ерни хусусийлаштириш масаласини кун тартибига олиб чиқиши керак. Ҳа, бу жуда мураккаб масала, далаларга чиқиб одамларга тутзорларни кўпайтириш ёки аччиқ гармдори экиш ҳақида аҳмоқона таклифлар бериш шуғулланиш мамлакат президентининг иши эмас, жаноб Шавкат Мирзиё. Ерни хусусийлаштиришни ўйланг! Ана ўшанда одамларнинг ўзи ердан самарали фойдаланишни ўйлайдилар.