31 January 2018
12:49 -
Доналд Трампнинг АҚШ Конгресси ва халқига мурожаатида пичоққа илинадиган янгилик йўқ
![](/photo/DT-Murojaat-2018.jpg_thumbnai_full.jpg)
АҚШнинг оммавий ахборот воситалари президент ўз нутқида мамлакат иқтисоди мисли кўрилмaган даражада ўсаётгани, муҳожирларга нисбатан ўзининг қатъий сиёсати давом этиши ҳақида гапирганига эътбор бераётган бўлсалар, чет элдагилар Доналд Трамп АҚШга энг катта хавф солувчи давлатлар сифатида Хитой, Россия, Шимолий Корея ва Эронни кўраётганини урғуламоқдалар.
Булар ҳаммаси Доналд Трамп тарафидан айниқса сўнги ойларда кўп марта гапирилганини ҳисобга олиб, бу Мурожаатномага ортиқча эътибор бермаслик табиий бўлса керак.
Ҳа, дарвоқе, битта муҳим нарсани алоҳида айтиш керак. Шу пайтгача энг узун Мурожжатнома ўқиган президент 2000 йилда Билл Клинтон бўлган экан – 1 соату 14 дақиқа ва 51 сония. Доналд Трампнинг Муржаатномаси 1 соату 20 дақиқа давом этибди. Яна бир рекорд.