![](/photo/Internet-ramzi.jpg)
Ўтган кунги хабарларимизда президент Шавкат Мирзиёнинг интернет тезлигини ошириш учун керакли ишлар қилиш ҳақида керакли идораларга топшириқ берганини хабар қилгандик. Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш Вазирлиги шу топшириқни бажариш доирасида бўлса керак, ташқи интернет каналларига уланиш таклифи билан чиқмоқда. Вазирликка кўра, ҳозирда рақобат муҳити бўлмагани сабабли интернетга уланиш нархлари жуда юқори ва Ўзбекистон Қозоғистон ҳамда Россия орқали ўтувчи шимолий интернет-каналларига қарам бўлиб қолган.
“Президент қўшимча муқобил каналлар очиш вазифасини қўйди. Ҳозирда биз жанубий йўналиш - Туркманистон ва Эрон, Қирғизистон ва Хитой орқали [уни ташкил этиш] масаласини ишлаб чиқмоқдамиз”, - дейди вазир ўринбосари Олимжон Умар. Маълум бўлишича, йил охирига қадар танланган мамлакатлар миллий операторлари билан каналларни сотиш ва ижарага олиш бўйича битимларни имзоланади.