Журналистика ва ОАВ университети ташкил қилииш ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида айтилган. Таъкидлинишича, айни кунда Ўзбекистонда 1 минг 500 дан зиёд оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатмоқда. Улар мулк шакли, йўналиши, ахборот узатиш воситаларига кўра турличадир. Янги университетга катта эҳтиёж бор ва унга алоҳида бино ажратилиб, университетлар негизидаги журналистика факультетлари бирлаштирилади.
“Ҳамма жойда коллеж, лицей қилдик, мармар тошлар қилдик. Лекин ҳамма нарсани ўқиш, билим ҳал қилади. ОАВ демоқдамиз. Бизда қайси ОАВнинг Хитойда, Корея, Россияда, Японияда вакили бор? Интернетдан олган воқеани уч кундан кейин берамиз. Журналистлар қани тил биладиган? Қаерда тайёрладик? Журналист бу ахборот технологияни билган мутахассис бўлиши керак. Кошона лицейлар қурганмиз. Лекин ичидаги домласи менга ёқмайди. Битта лицейни олиб уни журналистикага берамиз”, дейди президент ўз мурожаатида.
Эй, Оллоҳим, дейди мухбиримиз. Наҳотки, Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда ҳақиқий журналистлар йўқ деб ўйлайдиган даражада содда. “Мана, масалан, “Ҳаракат” Агентлигига тенг келоладиган ОАВ дунёда йўқ. Гап журналистларда эмас, Шавкат Мирзиё жанобларри, катта зиндон бўлган Ўзбекистонимизда ошкораликка йўл йўқлигида. Сизнингн вазифангиз – сўз эркинлигига, ошкораликка йўл очиш.