22 December 2017
20:23 - Шавкат Мирзиё: “2018 йил Давлат бюджетини тасдиқламайман”. “Ҳаракат”: Тўғри қиласиз!
"Ҳисоботларда гўёки ижобий ўзгаришлар юз бераётгандек туюлади, лекин улар фақат рақамлар, бизга рақамлар эмас, одамларнинг аҳволи, турмуш даражаси яхшиланиши керак. Маҳаллий кенгаш, туман, шаҳар ва республика шу билан шуғулланиши керак. Кеча бюджет муҳокама қилинганини кўрдим. Депутатлар маъқуллаган бюджетни мен имзоламайман. Аввал муаммолар ҳал қилинсин. Молия вазирлигидаги ноинсофларга қулай бўлган бюджетни эмас, халқимизга осон бўлган бюджетни имзолайман” деди Шавкат Мирзиё бугунги видео селектор мажлисида.

Аммо у нима қилади, дейди мухбиримиз. Унинг бу гапи масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Агар президентнинг жиддий таклифи бўлса, уни очиқлаши лозим эди. Афсуски, буни кўраётганимиз йўқ.

Аслида, Шавкат Мирзиё “Ҳаракат”нинг танқидларидан қўрқиб қолгани учун бюджетни тасдиқламоқчи эмас. “Ҳаракат” Агентлиги кеча “Ўзбекистондаги режим ўз жиноятларини бекитиш учун ЯИМ ва Давлат бюджетига оид рақамларни хаспўшламоқда” номли хабар эълон қилар экан, бу бюджетнинг қанчалик аҳмоқона эканлигини кўрсатиб берган эди. Умид қилиш керакки, бундай бюджетнинг аҳмоқликлари тузатилади. Шавкат Мирзиё тайёрланган давлат бюджет лойиҳаси билан таниш бўлмаган бўлса керак, деб ўйлаш ҳам аҳмоқлик бўларди.

Эй, бечора Ўзбекистон ва бечора ЎБЕК миллати!