19 December 2017
22:32 - Яхши хабар: Шавкат Мирзиё ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий темир-терсак йиғишдан озод қилди
Президент Шавкат Мирзиёнинг бугунги қарори билан жойлардаги давлат ҳокимияти органларига таълим ва тиббиёт муассасалари зиммасига темир-терсак ва қора металл чиқиндиларини тўплаш ва топшириш вазифасини юклаш тақиқланди.

Шунингдек, фармонда келгуси йилдан бошлаб банкротлик, тугатилиш, реконструкция ва модернизация қилиш доирасида корхоналарнинг ҳисобдан чиқариладиган эскирган ускуна ва металл конструкциялари - темир-терсак ва чиқинди сифатида, керакли шартномалар асосида "Ўзметкомбинат" АЖга мажбурий топширилиши белгилаб қўйилди.

Қизиқ, дейди мухбиримиз, Шавкат Мирзиёнинг бу қарори амалда бажарилмаса, қарорни бузаётганлар қандай жазоланади? Қарорда бу саволга жавоб ҳам бўлиши керак эди. Ана ўшанда бу қарор самаралироқ бўларди.