18 December 2017
22:21 - Ўзбекистон Футбол Федерациясини танқид қилган Вадим Абрамов футболдан четлатилди, сўз эркинлиги ҳаромий Ислом Карими пайтидагидек!

“Ўтган 9 йил ичида 9та янги стадион барпо этилди. Бу стадионлар кимлар учун қурилди? Ҳамма нарсани яхши ва ёмон тарафлари бўлади. Буни яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Аҳмоқона ишларни қилмаслик керак", деганди Абрамов. Шу боисдан Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитасининг қарори билан “Нефтчи” футбол клуби бош мураббийи Вадим Абрамов “футболга алоқадор ҳар қандай фаолиятдан” номаълум муддатга четлатилди.

Футбол Федерациясининг уни футболдан четлатиш ҳақидаги қароридан сўнг: “Биз - футбол кишиларимиз. Футболда ҳар кимнинг ўз фикрини айтишга ҳаққи йўқми? Кеча ПФЛда йиғилиш бўлди. Унда мен ҳам қатнашдим. Бир-иккита гапга ўз муносабатимни билдирдим. Эшитган бўлсангиз керак, кейинги йил олий ва биринчи лигада ўйнаш учун футболчилар норматив топширади. Норматив жуда мураккаб тузилган, уни ҳатто Бобби Чарльтон ҳам топширолмасди. Мен ПФЛнинг баъзи қарорлари бўйича ўз фикримни айтдим”, деди Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ мураббийи Абрамов.

Мана, Ўзбекистонда сўз эркинлиги, дейди мухбиримиз. Яхшиямки, Вадим Абрамов айнан шу сўзлар билан Шавкат Мирзиё қилаётган ишларни танқид қилмапти. Уни ўша ердаёқ ўлдириб қўя қолишарди.