18 December 2017
04:02 -
Владимир Путинни янгидан президент қилиб сайлаш кампанияси бошланди, 2018 йил 18 мартда битади
Бугун “Российская газета” Россия сенати – Федерация Кенгашининг 15 декабрда қабул қилган “Россия Федерацияси Президенти сайловларини тайинлаш ҳақида” номли фармонини эълон қилди. Фармон бугундан кучга киради. Сайловлар 2018 йил 18 мартга тайинланган.
Россия қонунларига кўра, номзод кўрсатиш бугун, яъни 18 декабрда бошланади. Номзодларни сиёсий партиялар ёки ўзини ўзи чиқарувчилар кўрсатадилар. Марказий Сайлов Комиссияси раисаси Элла Памфиловага кўра, камида 23 номзод кўрсатилиши кутилмоқда эмиш. “Ҳаракат”га кўра, жорийдаги Президент Владимир Путин биринчи турдаёқ президент бўлиб сайланиши аввалдан маълум. Сайловларга демократик руҳ бериш учунгина сайлов кампанияси ўтказилади.
Маълумки, Россияда бир одам икки мартагина кетма-кет президент бўлолади, бир президентлик муддати 6 йил. Демак, 2024 йилда Путин жорийдаги қонунларга кўра, 3-чи марта президент бўлолмайди. Ҳеч шубҳа йўқки, у қонунлар ўзгартиради ва ўлгунча президент бўлиб қолади. Орада бир муддатга бошқа бировни қўғирчоқ президент қилиб қўйиб, 2030 йили ўзи қайтадан президент бўлиб олиш практикаси бошқа ишлатилмаса керак. Чунки, 1952 йили туғилган Владимир Путин у вақтгача етиб бориш қийин.