11 December 2017
20:39 -
Ҳукумат ҳорижий валютанинг янги қийматларини белгилади, қора бозор ўзгармади
Ўзбекистон Марказий Банки 12 декабрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда долларнинг расмий курси 3,33 сўмга камайди ва 8093,00 сўмни ташкил қилди. Евронинг курси 76,78 сўмга арзонлашиб, 9531,94 сўмни ташкил қилди.
Аммо, ҳар доим бўлганидек, сўмнинг ҳақиқий курсини қора бозорда кўриш мумкин. Бугкн у ерда АҚШ доллари 8100 сўмдан харид қилиниб, 8200 сўмдан сотилмоқда. Мавжуд режимнинг қора бозорга нисбатан ҳужумлар шашти бироз пасайган, саррофлар деярли эркин фаолият олиб бормоқда.