28 November 2017
20:06 -
Бир эмас, ИККИТА сенсация, аммо УЧТА бўлиши керак: Шавкат Мирзиё Бош вазир ўринбосарлари сонини 6 дан 8 га чиқарибди. Мухолифатни тан олиши керакмасми?
Gazeta.uz сайти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Бош вазир ўринбосарлари сонини 6 дан 8 га чиқариш қарорини кеча, 27 ноябрда имзолагани ҳақида бугун кечга яқин хабар берди.
Бу хабар сенсация эканлигининг биринчи кўрсатгичи – Бош вазир ўринбосарларининг сони 6 дан 8 га чиқарилиши. Бу сенсация доирасида қилинган ўзгаришларнинг ҳеч қандай аҳамияти бўлмагани сабабли, Gazeta.uz сайти айтган ўзгаришларни биз тилга ҳам олмоқчи эмасмиз
Аммо, иккинчи сенсация - Gazeta.uz сайти бу хабарни ҳукумат ичидаги ўз манбаларидан олганини айтишидир. Қаранг, худди бошқа демократик мамлакатларда каби ўзбек ахборот воситаларининг ҳукумат ичида ҳам ўз манбалари пайдо бўлганмиш. Балки, бордир, чунки, ҳатто давлатнинг расмий хабар агентлиги ЎзА бу ҳақда хабар тарқатмади, демак, Gazeta.uz сайти давлатнинг катта сирини ошкора қилди, бу 2-чи сенсациядир.
Аслида, сенсациялар сони 3 та бўлиши керак эди. Чунки, Ўзбекистон давлатининг аянчли аҳволини Бош вазирга яна 2 та ўринбосар қилиб бериш билан тузатиб бўлмайди. Шавкат Мирзиёга тушунтириш керакки, аҳволни тузатиш учун авваламбор мухолифатни тан олиш ва айнан мухолифат сиёсий саҳнада бўлишига йўл бериш керак.
Мухолифатга йўл берилса, айнан шу нарса 3-чи СЕНСАЦИЯ бўларди. Тушуниш керакки, фақатгина мухолифат ҳукуматнинг хато ва камчиликларини кўрсатиш билан бир қаторда, уларни тузатиш йўлларини кўрсатади. Тўғри, мухолифатга йўл берилса, ошкораликка ҳам йўл берилади ва ўзбек халқи айнан мухолифат ҳукуматнинг хато ҳамда камчиликларини кўрсатаётгани, уларни тузатиш йўлларини айтаётганини билиб қолади ва мухолифатни қўллаб-қувватлашга бошлайди, биринчи сайловлардаёқ мухолифатни ҳокимиятга олиб келади.
Ўзбекистонни ҳозирги ЎТА ҒАРИБ аҳволдан олиб чиқишнинг бошқа йўли йўқ. Демак, Ўзбекистон 3-чи сенсацияга муҳтож.