27 November 2017
22:26 -
Россиянинг экспорти 1 йилда 25% ортганмиш, Ўзбекистон нима экспорт қилади? Тожиклар режими бизни ғариб аҳволдан ҳеч чиқатирмайдими?
Gazeta.ru сайти Бош вазир Дмитрий Медведевнинг РИА “Новости”га айтган гапларига асосланиб хабар беришича, Россияда бу йилнинг 3 кварталида экспорт ҳажми $255 млрд бўлибди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан $52 млрд, яъни 25,6% кўп экан.
Дмитрий Медведев Россия кўп маҳсулолтларни ташқарига сотаётганини айтган, аммо қайси маҳсулотлар экспортнинг асосини ташкил қилаётганини яширган.
Бу хабарнинг қизиқ жойи шундаки, “Новости” агентлиги ўз хабарига Медведевнинг қандайдир мажлисдаги расмини қўйган. Gazeta.ru сайти эса, АҚШнинг Марказий Истиҳборот Агентлиги (инглизча - CIA, русча – ЦРУ) сайтидан олинган расмни ҳеч қандай таҳлилсиз қўйган. Бу расмда жаҳон давлатлари қайси маҳсулотларни кўп экспорт қилишларини кўрсатувчи харитани кўраяпсиз.
Тўқ мовий рангдаги давлатлар энг кўп четга нефть ва нефть маҳсулотлари сотадиган давлатлар экан. Россия, Саудия, Эрон, Қозоғистон, Озорбайжон каби давлатлар мовий рангга бўялгани табиий, аммо Ўзбекистон ҳам шу рангга бўялганига нима деймиз.
Бритиш Петролиум компаниясига кўра, Ўзбекистонга жаҳонда бир йилда ишлаб чиқариладиган нефтнинг 0,1 фоизигина тегишли, бу жуда ҳам оз нарса. Аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистонда бу рақам биздан 18 баравар катта. Демак, улар киши бошига нефтдан оладиган даромад бизга қараганда 36 баравар кўп.
Хўш, агар Ўзбекистоннинг асосий экспорти шу арзимаган нефтга қолган бўлса, газ, олтин ва пахтани СССР пайтида каби ҳали ҳам Россияга сал кам текинга бермоқдамизми? Ҳозир Шавкат Мирзиё мева-чевани Россияга сотиш даражасини оширига катта эътибор бермоқда, кунимиз мева-чевага қолдими?
Шу саволларнинг ўзиёқ кўрсатмоқдаки, Ислом Карим пайтидаги анъанани давом эттираётган Шавкат Мирзиё давлатимизнинг ҳақиқий аҳволини халқдан бекитиш билан овора. Демак, ҳозирги ғариб аҳволдан чиқиш йўлида ҳеч қандай иш қилинмаяпти. Ундай бўлса, “Ҳаракат” Агентлигининг “Ўзбекистонда Лубянка ўрнатган тожиклар режими атайлаб Ўзбекистонни ривожлантирмаслик учун ҳаракат қилиб ётибди” деб йиллардан бери айтиб келаётган фикри тўғрилигини CIA/ЦРУ ҳам тасдиқламоқдами?
Расмни катталаштириб кўриш учун уни курсор билан босинг.