26 October 2017
21:42 - Ҳаромий Ислом Каримнинг номини улуғлаш билан шуғулланмоқчи бўлган сайт ишга туширилди
Бугундан Ўзбекистон Республикасининг марҳум президенти Ислом Карим номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуанинг интернетдаги расмий веб нашри ишга тушди. Сайтнинг мақсади - бу ҳаромийнинг хотирасини, унинг мустақилликни қўлга киритишга, давлатчиликни қуришга қўшган улкан ҳиссасини ва унинг шахсининг тарихий ролини абадийлаштириш, шунингдек унинг меросини оммалаштиришдан иборат эмиш.

Мажмуа ўз фаолиятини Ислом Карим номидаги Республика хайрия жамоат фонди билан ўзаро ҳамкорликда олиб боради. Бу фонднинг раҳбари ҳозирда АҚШга қочишга улгурган ҳаромийнинг кенжа қизи Лола Каримдир. Мажмуа таркибига музей, илмий-тадқиқот ва таълим маркази, кутубхона ҳамда конференция зали киради.

Ёдгорлик мажмуаси сайтида Ислом Каримов таржима ҳоли ҳамда унинг қаламига мансуб асарлар, фотогалерея билан танишиш мумкин. Сайтдаги маълумотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилган.

Табиий, бу сайт миллатимиздан ҳақиқатни яшириш ва халқни алдаш билан шуғулланди ва тожик аслли Ислом Карим ўзбек миллати, Ўзбекистон давлати, Ислом дини ва Турк Дунёсининг бош душмани эканлигини кўрсатмаликка ҳаракат қилади. Аммо, вақти келади, ҳаромий Ислом Каримнинг ҳоки муқаддас ўзбек тупроқларидан ахлатхонага улоқтирилади, бу сайт ҳам йўқ қилинади.