08 October 2017
10:06 -
Россияда ҳалок бўлган ўзбекларнинг жасадини Шавкат Мирзиё Ўзбекистонга олиб келтирибди, энди у муҳожирларни тезроқ қайтаришни ўйлаши ёки истеъфога кетиши керак
![](/photo/Avtobus-halokati-2017.jpg_thumbnai_full.jpg)
Бу учоқ Тошкентга етиб келган бўлса керак. Аммо, Ўзбекистоннинг масхарабозлик билан шуғулланадиган ахборот воситалари бугин дам олиши туфайли, ҳали Ўзбекистонда бу ҳақда хабар тарқатилмади.
Ўзбекистон Презилденти Россияда ҳалок бўлган ватандошларимизнинг жасадларини олиб келиш учун ташаббус кўрсатгани айтилмоқда ва у олқишланмоқда. Аммо, айтиш керакки, бундай иш ҳар қандай мамлакат президентининг вазифасидир. Ҳозир биз учун муҳим бўлгани, Россияда ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланмаган ҳолга ишлаётган ва сони миллион атрофида бўлган ўзбекларнинг аҳволи билан жиддийроқ шуғулланиш кераклигидир. Бу ҳам Президент Шавкат Мирзиёнинг вазифасидир. У киши билишини истардикки, бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – Ўзбекистон иқтисодиётида тезлик билан фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва миллиондан ортиқ ўзбек чет элларга бориб ишлашига ва шу йўл билан оила боқишига чек қўйишдир. Агар Шавкат Мирзиё тезда фундаментал ислоҳотлар қилишни билмаса, илжи борича тезроқ истеъфога кетиши ва ўтган йилгидан фарқли равишда ҳақиқий демократик сайловлар бўлишига йўл очиши керак.
Расмда – ўша ҳалокатга учраган автобус.