06 October 2017
21:27 - Сенсация эмас: Тошкентдаги Юридик коллеж ўқувчилари бир-бирларини чавақлади
Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган хабарларга кўра, 6 октябрь куни соат 10:05 да шаҳарнинг Учтепа туманидаги Тошкент юридик коллежи ҳудудида коллежнинг 3-босқич ўқувчилари ўзаро пичоқлашишган. Натижада Асадбек Нодиржон ўғли воқеа жойида ўлган. Бу коллеж ўқувчиилари ўртасидаги биринчи ҳам, сўнгги ҳам жанжал эмас, муҳими бу жандалларнинг анъанавий тусга кираётгани, дейди мухбиримиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон давлати ва ўзбек халқининг аянчли аҳволи маълум экан, бундай воқеаларнинг сенсацион тарафи ҳам йўқ, дейди мухбиримиз. Айни пайтда айтиш керакки, инсон ҳуқуқларнинг таъминланиш даржаси бўйича дунё давлатлари ичида охиридан 2-чи ўринда турган Ўзбекистоннинг бунақа коллежларида юридик мутахассислар эмас, мавжуд тузумнинг жаллодлари таёрланади. Ўқувчилар жаллодликни ўқиш пайтида ўрганаётганлари табиий-ку!