25 September 2017
21:19 -
Ўзбекистон аҳолиси 1 октябрдан нақд валюта сотиб олиш имконига эга бўлади
![](/photo/qora-bozor13.jpg)
Рейтер агентлиги Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Орипга иқтибосан, аҳолининг шу йил октябридан нақд хорижий валюта сотиб олишга рухсат берилиши ҳақида хабар қилди. Шу пайтгача фақат конверсион пластик карточкаларга тушириб берилаётган хориж валютаси эндиликда эркин сотила бошлайди, бунга валюта заҳираси етарли.
Халқаро пресс-клубда ўтган мажлисда журналистларнинг ҳукумат миллий валютани девальвация қилишда давом этиш-этмаслиги ҳақидаги саволига Бош вазир: "Буни бозор кўрсатади", деб жавоб берган.
Қизиқ, дейди мухбиримиз, Ўзбекистон валюта масаласида бозорга бўйсунмоқчи ва қора бозорга чек қўймоқчими? Яхши бўларди, аммо ҳозирча Абдулла Орипнинг сўзларига ишониш қийин.