28 August 2017
15:19 - Ўзбеклар билан иши бўлмаган давлат раҳбари Ҳиндистондан Бобур қўлёзмаси нусхасини Ўзбекистонга олиб келиш топшириғи бердими? Бўлиши мумкин эмас!

Gazeta.uz (22 август 2017 йил): Ҳиндистон Миллий музейи Ўзбекистонга 1528 йилда ёзилган «Девони Бобур» қўлёзмаси нусхасини топширди.

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 21 август куни Деҳлидаги Ҳиндистон Миллий музейига ташриф буюрди, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ҳозирги кунда музейда 200 мингдан ортиқ ҳинд ва хориж санъати намуналари сақланади. Меҳмонлар Марказий Осиё буюмларига бағишланган ва минтақанинг Ҳиндистон билан боғловчи кўп асрлик ва самарали алоқалари ҳақида гувоҳлик берувчи махсус галерея билан таништирилди.
Давлат раҳбарининг ўзбек халқининг тарихий ва маданий бойликлари намуналарини Ватанга қайтариш тўғрисидаги топшириғини бажариш доирасида Ўзбекистон Элчихонаси Ҳиндистон томони билан Миллий музейда сақланаётган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 1528 йилда ёзилган «Девони Бобур» қўлёзмасининг ва 1640 йилда чизилган «Шахзода Дори Шикоҳнинг тўй маросими» миниатюрасининг нусхаларини Ўзбекистон томонига расман топшириш масаласини келишиб олди.

Экспозиция билан танишиб чиқилгач, Ҳиндистон Миллий музейи Бош директори Будҳа Рашми Мани Ўзбекистон делегациясига юқорида қайд этилган қўлёзма ва миниатюра нусхаларини расман топширди. Улар Ўзбекистон Давлат тарих музейидан жой олади.

Ҳаракат”: Табиий бу жуда яхши хабар, халқимиз тарихининг саҳифаси бўлган бундай қимматли қўлёзмаларнинг нусхасини бўлса ҳам Ўзбекистонга олиб келинишини олқишлаш керак.

Аммо, хабарда “Давлат раҳбарининг ўзбек халқининг тарихий ва маданий бойликлари намуналарини Ватанга қайтариш тўғрисидаги топшириғини бажариш доирасида” жумласида катта хато бор. Тожик аслли, ўзбек миллатининг бош душмани бўлган ҳаромий Ислом Карим бирон ерда “ўзбек” сўзини ишлатганини эшитганмисиз? Янги президент ҳам ўзбек миллатига бўлган муносабатда “отаси”нинг йўлидан кетаётганини ҳамма кўриб турибди.

Масалан, у “Бирлик” Партиясининг Голландияда фашистлар тарафидан ваҳшийларча ўлдирилган ўзбекларнинг ҳокини Ўзбекистонга олиб келиб қайтадан дафн этиш таклифига эътибор ҳам бергани йўқ.