09 August 2017
22:21 - “Ҳаракат” ҳар доимгидек ҳақ чиқмоқда: Парижда жазоирлик мусулмон ўз автомобили билан аскарлар устига юрди. Буёғи нима бўлади?

Бугун эрталаб Парижнинг четроғида кейинчалик жазоирлик 37 яшар мусулмон эканлиги аниқланган одам BMW автомобили билан йўл четида кетаётган француз аскарлар гуруҳининг устига юриб, аскарларниг бир нечтасини ярадор қилди ва ўзи автомобилида қочиб кетди. Полиция 5 соатдан кейин уни воқеа жойидан 250 км узоқликда ушлади.

Хуллас, хабар қилишга ҳам арзимайдиган навбатдаги исломий теракт бўлган. “Ҳаракат” йиллардан бери айтиб келаётганидек, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, бу жазоирлик йигит каби аҳмоқ ислом фанатиклари имкон бор жойда мусулмонлар “кофир” дейдиганларни ўлдириш билан билан машғул бўлаверадилар. Аммо, қўлларидан ҳеч нарса келмайди, чунки, ҳозир жаҳоннинг энг қашшоқ ва қолоқ қисми бўлиб қолган мусулмонлар жамоаси у ер бу ерда майда-чуйда террористик актлар қилишдан бошқа нарса қилишга қурби етмайди.

Аммо, кофирлар бундай воқеаларга тамошабин бўлиб қолавермайдилар ва тоқатлари битган кундан бошлаб мусулмонларни йўқ қилишга бошлайдилар. Кучларнинг бугунги нисбатини ҳисобга олсак, улар ҳеч шубҳасиз ўз мақсадларига эришадилар.

Аҳвол шундай экан, 1 минг 400 йилдан бери Қуръонни ёдлаб олишдан бошқа нарсани билмайдиган Ислом уламоларини Ислом дини ва мусулмонларнинг тақдири билан шуғулланишга мажбур қилиш керак. Ана ўшандаги калла ишлатоладиган Ислом уламолари шаклланади ва айнан улар Ислом динида фундамекнтал ислоҳотлар ўтказиш, биринчи навбатда, Ислом дини дунёвийлик/секляризм принципини қабул қилишига эришиш устида иш бошлашга мажбур бўладилар.

Ислом дини дунёвий/секуляр, яъни давлат ишларига аралашмайдиган бўлгандан кейингина Ислом дунёси қолоқлик ва қашшоқликдан чиқади, ягона Тангрини тан олувчи бошқа динлар билан тинчликда яшайди.

Дарвоқе, бугунги терактга оид хабарларда айтилишича, Францияда 2015 йилнинг бошидан бугунгача уюштирилган исломий терактларда 230 киши ҳалок бўлган.