08 August 2017
20:18 -
Ўзбекистон ҳукумати ОВИР визаларини бекор қилишга тайёрланмоқда
Кеча, 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил идоралараро йиғилиш ўтказди. Унда жорий йилнинг 5 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирининг фуқаролар билан мулоқоти доирасида кўтарилган масалаларни ечиш юзасидан қилинаётган ишлар тўғрисида маълумот тингланди.
Маҳаллий веб нашрларга кўра, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Бош Прокуратура, Ички Ишлар Вазирлиги, Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Персоналлаштириш Маркази, Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлиги ҳузуридаги Ташқи Меҳнат Миграцияси Масалалари Агентлиги ва бошқа давлат тузилмалари вакиллари иштирок этган.
Хабарларда айтилишича, фуқароларнинг хорижга чиқиш рухсатнома ёзуви стикерини бекор қилиш ҳамда хорижга чиқиш паспортини босқичма-босқич жорий этишни кўзда тутувчи, фуқароликдан чиқишни расмийлаштириш ҳамда хорижга кетган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тартибини соддалаштириш масалаларида тўхтамга келингани айтилган.